"Манчестер Сити" ўз таркибини "Реал" хавбеки билан кучайтирмоқчи
08 мар 23:23
Янгиликлар
"Манчестер Сити" ўз таркибини "Реал" хавбеки билан кучайтирмоқчи
"Манчестер Сити" "Реал"нинг франциялик хавбеки Эдуардо Камавингани яқинлашиб келаётган трансферлар ойнасида ярим ҳимояни кучайтириш бўйича асосий мақсад сифатида белгилаб олди.
Қайд этилишича, "Реал" ўз футболчиси бўйича таклифларни эшитишга тайёр. Унинг бошланғич баҳоси 60-70 миллион еврога баҳоланмоқда. Инглиз гранди босслари Камавингани қўлга киритиш учун бундай харажатларга бориши мумкин.
Эдуардо Камавинга жорий мавсум "Реал" сафида барча мусобақаларда 24 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар