"Манчестер Сити" Грилишнинг ўрнига Рэмзини олиб келмоқчи
07 мар 13:09
Янгиликлар
"Манчестер Сити" Грилишнинг ўрнига Рэмзини олиб келмоқчи
Бирмингемнинг "Астон Вилла" жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жейкоб Рэмзи фаолиятини Англиянинг бошқа бир клубида давом эттириши мумкин.
Бу ҳақда "TBR Football" журналистлари хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, 23 ёшли футболчини "Манчестер Сити" ўз сафига қўшишдан манфаатдор. "Шаҳарликлар" Рэмзини жамоани тарк этиши мумкин бўлган Жек Грилишга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Ўз ўрнида, "Астон Вилла" Жейкобни 60 млн еврога баҳоламоқда.
Рэмзи жорий мавсум Бирмингем клуби учун 32 ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 4 та ассист қайд этди. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2027 йилнинг ёзида тугайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар