"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини кузатмоқда

Alisher
4 окт 2021, 10:15
"Барселона" ярим ҳимоячиси Нико Гонсалес фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

19 ёшли испаниялик футболчини "Манчестер Сити" клуби кузатмоқда. Ўйинчи ҳали "кўк-анорранглилар" асосий жамоасининг тўлиқ аъзоси эмас.

Гонсалес жорий мавсум "Барселона" таркибида 8та ўйинда майдонга тушиб, умумий 371 дақиқа ҳаракат қилди.

Transfermarkt ўйинчини 500 минг еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Fichajes