

Моуриньо "beIN Sports" телеканалида Осиё Кубоги ўйинларини шарҳлаб туради. Айтилишича, у 13 январдан кейинги барча ўйинларда шарҳловчилик қилиши кутилмоқда. Айнан 13 январь кунида Ўзбекистон Осиё Кубогида Туркманистонга қарши ўйнайди.
Маълумотларга қараганда, у 19 январь кунида "Арсенал" - "Челси" баҳсида ҳам ишлайди.



