UZ

Сўнгги янгиликлар

23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  0 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  7 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:13"Женоа" — "Интер". Таркиблар маълум  0 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  36 21:04"Самсунспор" — "Башакшехир". Таркиблар маълум  30 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  7 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  3 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  14

"Ман Юнайтед"да Оуэндан кейин 7-рақамни олган футболчи ҳозир қаерда? Янгиликлар

"Ман Юнайтед"да Оуэндан кейин 7-рақамни олган футболчи ҳозир қаерда?

2009 йил. Ёзги трансфер мавсуми МЮ учун муҳим аҳамият касб этганди.

Ўшанда клуб тарихидаги энг қимматбаҳо сотув амалга оширилди: Криштиану Роналду ⇒ "Реал Мадрид" (94 млн евро). Асосий шогирди жамоани тарк этган бўлса-да, САФ янги юлдузларни жалб қилишга шошилмади. Клуб трансфер ойнаси ёпилгунига қадар фақат 3 футболчи учун пул сарфлади: "Бордо"дан 20 ёшли Габриэл Обертан (4 млн евро), "Уиган"дан 25 ёшли Антонио Валенсия (18,8 млн евро) ва "Молде"дан 21 ёшли Маме Бирам Диуф (4,5 млн евро).

Бу учликдан фақат эквадорлик ўйинчининг Манчестердаги ишлари юришиб кетди. Клуб шарафини 10 йил давомида ҳимоя қилган Валенсияни ҳатто жамоа афсоналари қаторига қўшсак, муболаға бўлмаса керак. Зеро, у "қизил иблислар" либосида Неманья Видич (300) ва Криштиану Роналдудан (292) кўпроқ ўйин ўтказган (339).

7-рақамнинг МЮ тарихидаги ўрнини биласиз. Эътиборли жиҳати, мазкур рақамда тўп тепиш бахти Эрик Кантона, Дэвид Бекхэм, Криштиану Роналду ва Майкл Оуэндан кейин Антонио Валенсияга ҳам насиб қилди. У 2012-13 йилги мавсумни 7-рақамда ўтказган.

Шунингдек, Майкл Каррик фаолиятини якунлаганидан кейин эквадорлик тезкор футболчи "Манчестер Юнайтед"нинг асосий сардори ва етакчисига айланди.

Валенсиянинг Манчестердаги миссияси 2019 йилда якунига етди. Шундан кейин бир муддат ватанида ўйнаган футболчи 2021 йилни Мексиканинг "Керетаро" жамоасида бошлади.

Бироқ, жорий йилнинг 12 май куни соғлиғидаги муаммолар туфайли ортиқ давом этолмаслигини эълон қилган Валенсия 36 ёшида катта футбол билан видолашди. Қуйида унинг МЮ сафида амалга оширган самарали ҳаракатларини томоша қилишингиз мумкин.


"Атлетико"дан "Барселона"га ўтган Арда Туран ҳозир қаерда?

Муаллиф :
Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика