"Ман Сити" Доннаруммага қизиқмоқда. Клуб "Галатасарой" билан келишуви бор Эдерсоннинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда

Alisher Ostonov
10 авг 2025, 20:55
"Ман Сити" Жанлуижи Доннаруммага сўров юборди.

"Шаҳарликлар" ПСЖ билан ҳам, дарвозабоннинг вакиллари билан ҳам эҳтимолий битим қанчалик амалга ошиши мумкинлигини билмоқчи.

Журналист Орасио Аккомандонинг маълумотига кўра, "Сити" "Галатасарой" билан дастлабки келишувга эга бўлган Эдерсоннинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда.

Доннарумманинг вакиллари 13 август куни бўлиб ўтадиган "Тоттенхэм"га қарши Европа Суперкубоги ўйини арафасида ПСЖ билан учрашув ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: x.com/OAccomando91

Сўнгги янгиликлар

Барча ›