Малайзия Суперлигаси. Етакчилар баҳсида Қувондиқ Рўзиев жамоаси устун келди
10 июл 2023 14:17
Янгиликлар
Малайзия Суперлигаси. Етакчилар баҳсида Қувондиқ Рўзиев жамоаси устун келди
Кеча Малайзия Суперлигаси навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Майлайзия чемпионатининг 16-тури доирасида ҳамюртимиз Қувондиқ Рўзиев тўп тепаётган "Шри Поханг" ўз уйида асосий рақобатчиси "Селангор"ни қабул қилди. Учрашув мезбонлар фойдасига 1:0 ҳал бўлди. Ягона гол 50-дақиқада Кевин Ингресо томонидан киритилди.
Ўзбекистонлик футболчи Қувондиқ Рўзиев эса 78-дақиқада ўз ўрнини Рафаэль Сильвага бўшатиб берди.
Шундай қилиб, 16-турдан кейин "Жохор Дарул Таъзим" 100%лик натижа (48 очко) билан яққол етакчи, "Шри Поханг" ва "Селангор" ҳисобида эса эндиликда 34 тадан очко мавжуд.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар