

Меҳмонлар сафида голларни легионерлар Доминик да Силва, Санжар Шоаҳмедов ва Ли Так уришди. Айтиш жоиз, Санжар Суперлига жорий мавсумидаги 5-голини уришга эришди.
“Теренггану” мазкур муваффақиятдан кейин очколари сонини 16 тага етказиб, 3-ўринга кўтарилиб олди. Жамоа кейинги турни 10 октябрь куни уйда “Паханг”га қарши ўтказади.
"Фелда Юнайтед" - "Теренггану" 0:3 (0:2, 0:1)
"Тун Абдул Разоқ" ўйингоҳи
Голлар: Силва 5, Шоаҳмедов 37, Так 65




