Малайзия Суперлигаси. Шоаҳмедов гол урган баҳсда “Теренггану” йирик ғалабага эришди (+жадвал)

Eldor Akmurzayev
3 окт 2020, 20:25
Чемпионат 10-тури доирасида аутсайдерлар қаторида бораётган “Фелда Юнайтед” ўз майдонида “Теренггану”ни қабул қилиб, 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Меҳмонлар сафида голларни легионерлар Доминик да Силва, Санжар Шоаҳмедов ва Ли Так уришди. Айтиш жоиз, Санжар Суперлига жорий мавсумидаги 5-голини уришга эришди. 

“Теренггану” мазкур муваффақиятдан кейин очколари сонини 16 тага етказиб, 3-ўринга кўтарилиб олди. Жамоа кейинги турни 10 октябрь куни уйда “Паханг”га қарши ўтказади.

"Фелда Юнайтед" - "Теренггану" 0:3 (0:2, 0:1)

"Тун Абдул Разоқ" ўйингоҳи

Голлар: Силва 5, Шоаҳмедов 37, Так 65

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia