Малайзия Суперлигаси. Шоаҳмедовнинг дубли “Теренггану”га йирик ғалаба келтирди (+жадвал)

Eldor Akmurzayev
29 авг 2020, 20:10
Малайзия чемпионатининг 5-тури доирасида “Теренггану” ўз майдонида “Сабах”ни қабул қилиб 4:0 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувнинг 43 ва 71-дақиқаларида мезбонлар аъзоси Санжар Шоаҳмедов рақиб дарвозасини ишғол этиб, дублни расмийлаштирди. Санжар Суперлигадаги умумий голлари сонини 4 тага етказган ҳолда тўпурарлар рўйхатида 2-ўринга кўтарилди. Ундан юқорида эса жамоадоши Доминик да Силва (7) жойлашган.

“Теренггану” – “Сабах” 4:0 (2:0, 2:0)

“Султон Мизан Занал” номидаги стадион

Голлар: Да Силва 12, Шоаҳмедов 43, 71, Рамли 84

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

ТЎПУРАРЛАР РЎЙХАТИ

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia