UZ

Сўнгги янгиликлар

08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  2 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  15 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  19 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  112 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  1 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   26 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   13 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0

Воҳид Шодиев Малайзиянинг “Перак” клуби аъзосига айланди Янгиликлар

Воҳид Шодиев Малайзиянинг “Перак” клуби аъзосига айланди

“Бунёдкор” ҳужумчиси Воҳид Шодиев бугун – 29 декабрь куни, Малайзия Суперлигаси вакили – “Перак” клуби билан эркин ўйинчи сифатида шартнома имзолади.

Унинг “Перак” билан битими икки йилга мўлжалланган ҳамда 2017 йилнинг охиригача амал қилади.

- Ниҳоят, 29 ёшимда, менда ҳам хорижда тўп суриш имконияти туғилганидан хурсандман, - дейди ҳужумчи. – “Перак” ўтган яқин вақт давомида ОФК кубогида икки бор чорак финалгача етиб борган жамоа. Аммо ички чемпионатда охирги мавсумларда кўзланган мақсадларига эришолмай, халқаро мусобақалардан четда қолмоқда. Мен Ипох шаҳри клуби формасини катта ниятлар билан кийяпман. Насиб қилса, жамоа ўзининг олдинги мавқеини яна тиклаб олишига мендан кутишаётган ҳужумкор ўйинларим ва, айниқса, етарли миқдордаги голларим билан салмоқли ҳиссамни қўшаман, албатта.


- Биринчи навбатда, Шодиев ҳаммадан ҳам бош мураббий Шамсул Саадга манзур тушди, - дейди ҳужумчининг агенти Санъат Шарипов. – Бу жуда ҳам муҳим омил. Мураббийнинг катта ишончини ҳис этса, футболчида ўзининг барча салоҳиятини юзага чиқариш енгил кечади. Унинг ўйинлари очилиб, ўйинчи ранг-баранг футбол кўрсата бошлайди. Клуб ҳам шунда янги ҳаридидан қониқиш ҳосил қилади. “Перак”нинг Воҳиддан умидлари катта. Ипох жамоаси янги бош мураббий ва янги футболчилар билан 2016 йилги мавсумда анчагина жиддий марраларни кўзлаяпти. Мен футболчимга омад тилайман ва ундан ҳаммамиз юқори даражадаги ўйинларни кутиб қоламиз, - деган тилаклар билдирди таниқли агентимиз С.Шарипов.


Шодиев янги мавсумга тайёргарликни ўтган ҳафтадан бошлаган “Перак”нинг машғулотида иштирок этишга улгурди. Шамсул Саад футболчиларга уни таништирди. Воҳид эса биринчи галга машғулотни кузатиш билан чекланди, холос.

Эслатиб ўтиш жоиз, 2015 йилги чемпионатда “Перак” 12 жамоа орасида 8-ўринни банд этди. Футбол ассоциацияси кубогида чорак финал билан чегараланди. Малайзия кубоги баҳсларида эса гуруҳда қолиб кетди. Клуб раҳбарияти бу омадсизликлардан сўнг хорватиялик мутахассис Виеран Шимунични истеъфога чиқарди ва бош мураббийликка футболчилик даврида “Перак”да узоқ йиллар тўп сурган, эндигина 40ни қаршилаган ёш Шамсул Саадни таклиф этди. 2015 йилги мавсумда “Перак” сафида “3+1” тизими бўйича қуйидаги тўрт нафар легионер ҳаракат қилганди: марказий ҳимоячи Тиаго Жунио (Бразилия), ярим ҳимоячилар Орасе Жеймс (Ямайка) ва Нам Кун Вун (Жанубий Корея), ҳужумчи Карлес Соуза (Бразилия).


БИЗНИНГ МАЪЛУМОТ:
ШОДИЕВ Воҳид Муҳитдинович

1986 йил 9 ноябрь куни Навоий вилояти Хатирчи туманида таваллуд топган.
Ўйнаган жамоалари: “Зарафшон” Навоий (2005-2007, биринчи лига), “Ўз-Донг Жу” Андижон (2008), “Қизилқум” Зарафшон (2009), “Нефтчи” Фарғона (2010-2011), “Бухоро” (2012-2013), “Бунёдкор” Тошкент (2014-2015).
Ўзбекистон суперкубоги соҳиби – 2014
Ўзбекистон кубоги финалчиси – 2014 ва 2015
Осиё Чемпионлар лигасидаги кўрсаткичлари: 2014 – 7 учрашув, 2 гол; 2015 – 6 учрашув, 1 гол.
Ўзбекистон миллий терма жамоасида 14та ўйин ўтказган, 3та гол киритган.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика