UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  0 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  7 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   6 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  1 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  6 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2

Воҳид Шодиев: "Қишда йўқотилган икки ой қимматга тушди" Янгиликлар

Воҳид Шодиев: "Қишда йўқотилган икки ой қимматга тушди"

Бугун "Бунёдкор" клуби янги ўйинчиларни таништириш маросимини ўтказди.

Унга кўра, "Қизилқум"дан ўтган ҳужумчи Воҳид Шодиев 14-рақамда ўйнайдиган бўлди. Тадбирдан кейин ҳужумчининг "қалдирғочлар" сафига ўтиши борасидаги фикрларини билиш мақсадида кичик суҳбат уюштирдик.

- Биринчи даврани "Қизилқум"да омадсиз ўтказганингизни ҳисобга олганда, "Бунёдкор"да рақобатга бардош бера оласизми?
- Муҳими рақобатнинг борлиги. Рақобатдан қўрқмайман, ишлайман ва ҳаракат қиламан. Биринчи даврада жароҳатлар ва айрим сабабларга кўра ўзимни кўрсата олмадим. "Бунёдкор"да имконият беришса, ундан фойдаланишга ҳаракат қиламан. "Қалдирғочлар" сафига айнан рақобат борлиги учун ҳам ўтдим. Чунки, айнан шу омил футболчини ўз устида кўпроқ ишлашга мажбур қилади.

- "Қизилқум"да фақат жароҳат ҳалал бердими ёки ўйин услубига мос тушмадингизми?
- Балки, уларнинг ўйин услубига ҳам мос тушмагандирман. Камига жароҳат. Бир қанча сабаблар йиғилиб омадсиз давра бўлди. Мен учун энг катта минус бўлгани, футболчининг жисмоний ҳолати учун жуда зарур бўлган қишки йиғинни ўтказиб юбордим. Икки ой давомида футболдан четда бўлдим. Шу сабаб, ўша йўқотилган икки ой ўрнини тўлдириш қийин бўлди.

- Мураббий "Бунёдкор"га таклиф этиш жараёнида сиздан нимани кутишини айтдими?
- Бу клубда олдин ҳам ўйнаганман. Жамоа ўз олдига доимо катта мақсадларни қўяди. Клуб ичидаги принципларни ва талабларни яхши биламан. Шу ўринда, менга олдинги ҳолатимга қайтиш учун имконият бераётган Миржалол Қосимовга раҳмат айтаман.



Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика