UZ

Сўнгги янгиликлар

21:23Максим Шацких: "Насаф"даги йўқотишлар катта муаммо бўлса, мен "Пахтакор"даги муаммолар ҳақида гапирмасам ҳам бўлар экан"  0 21:09Рўзиқул Бердиев: "100 та ўйин эсдан чиқиши мумкин, аммо бу учрашув хотирада қолади"  2 20:42Про лига. "Машъал" ва "Бухоро"да ғалаба, "Қўқон-1912" мағлубиятга учради  7 20:25Ўзбекистон Суперкубоги. Жамоалар қайси рангдаги либосларда майдонга тушади?  8 20:02Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичини қайси ҳудудда ўтказади?  4 19:31"Футбол олами". Дурангларга бой ўтган 9-тур ҳақида барчаси  1 19:09Саулга 3 та клубдан таклиф бор  2 18:43Элит Осиё Чемпионлар Лигасининг барча иштирокчилари билан танишинг  26 18:17"Боруссия Д" вингерини сотишга рози   0 17:48Латвиялик посбон, Олимпиадага чиққан футболчи, чет эллик мураббий ва македониялик тўпурар. Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари   0 16:50Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 16:41Винисиус: "Анчелотти позициямни ўзгартиришга мени ишонтирди"  3 15:53"Ал Ҳилол" ва "Ювентус"дан 2 нафардан. Сербиянинг Евро-2024 учун якуний рўйхати маълум  5 15:29Расман: Куртуа Евро-2024 учун рўйхатга киритилмади. Де Брюйне, Лукаку, Доку ва бошқалар бор  7 15:00Диққат танлов. KELME брендидан футбол тўпини ютиб олинг!   3

Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик" Янгиликлар

Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"

U23 Осиё кубоги 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Малайзия (2:0) учрашувидан сўнг Малайзия олимпия терма жамоаси бош мураббийи Хуан Торрес Гарридо матубот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик. Ўйин аввалида хатога йўл қўйдик ва пенальтидан рақиб ҳисобни очди. Ҳисобда ортда бораётганимиздан кейин ҳужумга урғу беришга мажбур бўлдик. Иккинчи голда ҳам хатога йўл қўйдик ва гол ўтказиб юбордик. Кейинги ўйинларда камроқ хатога қилиш ва кўпроқ натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.

- Бугун Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги фарқ қанчалик билинди?

- Ўзбекистон терма жамоаси жуда кучли. Бунга ўзингиз гувоҳ бўлдингиз. Терма жамоа бош мураббийи ҳам узоқ вақтдан бери ишлаб келмоқда ва яхши жамоа ташкил қилган.

- Кейинги учрашув ҳақидаги фикрингиз? Кейинги рақибимиз Вьетнамга қарши учрашувда ғалаба қозонишимиз учун нималарни ўзгартиришимиз керак?

- Бугунги ўйин намойиш этганидек, биз самаралироқ ҳужум қилишимиз керак. Кўпроқ тўпга эгалик қилсак ва кўпроқ ҳужум қилсак натижа яхши бўлади деган умиддаман.

- Малайзия терма жамоаси футболчиларининг жисмоний ҳолати яхши эмаслигини бугунги учрашув кўрсатиб берди. Ушбу муаммони қандай ҳал этмоқчисиз?

- Учрашувлар оралиғи жуда қисқа. Тезроқ тикланишга ҳаракат қилишимиз керак. Ҳар икки кунда ўйин ўтказиш осон эмас, лекин бу бизга баҳона бўла олмайди. Барча терма жамоалар шундай график бўйича ўйнашмоқда. Вьетнам ва Қувайтга қарши кечадиган баҳсларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқиш асосий мақсадимиз.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика