UZ

Сўнгги янгиликлар

21:21Назорат ўйини. "Ғазалкент" Анталияда Грузия чемпиони ёшларини мағлуб этди  0 21:06"Ривожланиш Кубоги". Ўзбекистон U-17 Озарбайжонни мағлуб этди  1 20:40Пролига. 2026 йилги мавсумда иштирок этадиган барча 14 жамоа номи маълум бўлди  2 20:22"Қўқон-1912" Адҳамжонов ва Ўздемирни таркибига қўшиб олди  4 20:09ОКМК сербиялик футболчи билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  1 19:58Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчисини "Каттақўрғон"га ижарага берди  2 19:30"Ливерпуль" "Палмейрас" вингерини сотиб олишга яқин  1 19:08Расман: Жасур Яхшибоев — "Локомотив" футболчиси!  11 18:55ПСЖ Дембеле билан можаро фонида Ҳоландга қизиқмоқда  2 18:28Флик кетма-кет икки мағлубиятдан кейин "Барселона" футболчилари билан жиддий суҳбат ўтказди  11 18:006 ёшда ватанни тарк этиш, полиция машинасидаги сайр ҳамда матонали онанинг ўлими ҳақидаги қайғули ҳикоя – "Пахтакор"нинг янги легионери билан танишамиз  3 17:29Расман: Тибо Куртуа француз клуби эгаларидан бирига айланди  1 17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0 16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0

БАА кундалиги: CА кортежи ёхуд Абу-Дабини эгаллаган ОАВ Янгиликлар

БАА кундалиги: CА кортежи ёхуд Абу-Дабини эгаллаган ОАВ

Бугун Дубайда истиқомат қилаётган Championat.asia жамоаси шу ерда, аммо жуда чекка жойда вақтинча яшаган ва машғулот олиб борган терма жамоа меҳмонхонасига борди.

Меҳмонхонага кириб боришимиз ҳам қизиқ кечди. Security (қўриқлаш ходими) барака топсин, бизга ортиқа тўсқинлик қилмади ва йўлимизни очиб берди. Шу тариқа воқеа жойидан стендап, фото ва видео тайёрлашга муваффақ бўлдик. Бизни у ерда кўрган футболчилар ҳам бироз ажабланди, чунки терма лагери ёпиқ ҳолатда бўлгани учун улар биз топиб боришимизни кутмаган. 

Терма жамоа 12:30 да меҳмонхонани тарк этган бўлса, биз йўл-йўлакай машинамиз бензинини тўлдириб олдик ва автобус билан кортеж ҳосил қилиб кетдик. 

Шундай қилиб, маҳаллий вақт билан соат 13:50 да терма жамоа ўзи учун ажратилган отелига етиб келди ва тушлик қилишга кириб кетди. 

Биз Абу-Дабидаги "Ал Наҳайён" стадионига йўл олдик ва матбуот анжуманига қадар фоторепортаж тайёрладик. Кейин соат 18:00 да БАА терма жамоаси бош мураббийи Космин Олариу ва Ҳолид Эйса иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. БАА устози сифатидаги биринчи матбуот анжуманида қатнашган Олариу: "Бундай қисқа вақт ичида катта ўзгаришлар қилиш қийин. Сўнгги бир ҳафта давомида биз тайёргарлик олиб бордик. Футболчиларда иштиёқ жуда юқори, айрим вазиятларда мен уларга тинчланиш кераклиги ҳақида ҳам айтдим", деди. Матбуот анжуманидан сўнг мезбонлар ОАВ вакиллари учун 15 дақиқа очиқ ўтадиган машғулотларга киришди. Биз жараёнларни тарихга муҳрладик. 

Шундан сўнг 19:15 да Тимур Кападзе ва Жалолиддин Машарипов иштирокида анжуман режалаштирилганди. Бироқ улар 15 дақиқа кечикиб келишди. Эҳтимол, бу терма жамоа жойлашган меҳмонхона стадиондан 25 км узоқликда бўлгани учундир. Айниқса, тиғиз вақтда стадионга ўз вақтида етиб келиш мушкул. Бу нарса эртанги ўйинда ҳам таъсирини ўтказмаса бас. 

Шу жойида яна матбуот анжумани мавзусига қайтадиган бўлсак, унда қатнашганларнинг 90 фоизи ўзбекистонликлар эди. Бу чамаси 40 нафар журналист деганидир. Бу рақам шунчаки ҳайратланарли! Улар орасида кўпни кўрган журналист ва шарҳловчилар билан бир қаторда, энди ўсиб келаётган ОАВ вакилларини ҳам кўришимиз мумкин эди. Тажрибали журналистларнинг маълум қилишича, бу каби ҳолат илгари Ўзбекистонда япониялик журналистлар иштирокида рўй берган экан. Тимур Кападзе ҳамда Жалолиддин Машарипов ҳам бундан бироз таажжубга тушгани ва ҳаяжонлангани сезилди. Нима ҳам деймиз, Абу-Дабида файзимизни берсин. Машарипов таъкидлаганидек, ҳеч қачон бундай босқич ва даврда бўлмаганмиз. Бутун халқ терма жамоадан ижобий натижани кутмоқда. 

Матбуот анжуманидан аввал ўзбекистонлик журналистларнинг аккредитацияси масаласи ҳам очиқ турганди, яъни сўроқ остида эди. Бироқ ЎФАнинг саъй-ҳаракатлари эвазига бу ижобий ҳал этилди ва Ўзбекистондан келган ҳамкасблар стадионга киришда ортиқча муаммога дуч келмаслиги аниқ бўлиб улгурди.

Хуллас, бугунги кунимиз баракали ўтди. Одам ёқимли чарчоқни ҳис этди десак муболаға бўлмайди. Энди Сардор Рашидов авжига чиққан "90minutuz" подкастини томоша қилиб, ҳордиқ чиқарамиз. Шунингдек, эртанги тарихий кун учун куч тўплаймиз.


Шерзод Нурматов

Дубай, БАА


БАА кундалиги: Шаржада "йўқотилган" вақт

Муаллиф : Sherzod Nurmatov
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика