UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар. Таркиблар маълум  0 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  0 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  2 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  27 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  4 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  1 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5

Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"

МТЖ бош мураббийи Тимур Кападзе ва ҳужумчи Элдор Шомуродов Қатарга қарши баҳсдан олдинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи навбатда, муҳтарам президентимиз бошчилигида халқимизни ғалаба билан табриклайман. Қўшалоқ байрам бўлди. Эртага яхши ўйин бўлишини кутяпман. Насиб бўлса, чиройли ўйин намойиш этиб, мухлисларни хурсанд қиламиз", – деди Тимур Кападзе Қатарга қарши учрашувдан олдин.

"Тарихий натижа билан барчани табриклайман. Эртага қизиқарли ўйин бўлади. Мухлисларимизни чиройли ўйин ва ғалаба билан хурсанд қиламиз деган умиддаман", – дея айтиб ўтди Элдор Шомуродов эртанги баҳсдан олдин.

- БААга қарши ўйинда кўп куч сарфланди. Ҳиссиётлар, жароҳатлар ва кўп энергия йўқотилди. Мана шу омилларни ҳисобга олган ҳолда, Қатарга қарши тайёргарликдан қанчалик кўнглингиз тўлди? Жамоада жароҳатлар бор...

- Футболда жароҳатларсиз иложи йўқ. Қараймиз, ким тайёр. Кайфият ва руҳий ҳолат яхши. Эртанги учрашувда ҳам ҳаммаси яхши бўлиши керак. Кеча ва бугун тайёргарлик кўрдик. Бугун ҳам сўнгги машғулотимиз бор. Эртанги учрашувда барчаси яхши бўлиши керак.

- Эртанги учрашувдан олдин таркибда йўқотишлар борми?

- Бор. Ҳозир ҳам шуни айтдим. Остон Ўруновда жароҳат бор. Шукуровда ҳам кичик жароҳат бор. Отабекни бугунги машғулотда синаб кўрамиз. Қолган барча футболчилар учрашувга тайёр.

- Элдор Шомуродовга савол. Бир неча кундан буён тарихий натижа нишонланмоқда. Жамоа таркибидаги футболчилар ҳали нималар қилиб қўйганимизни тушуниб ета олмадик деб айтиб ўтди. Нимага эришганимизни ҳис қила оляпсизларми? ЖЧга чиқдик деган ҳиссиёт футболчиларда бор ва биз энди янги даражадаги терма жамоа эканлигимиз англаб етилдими?

- Бу катта натижа. Тўғриси, ҳали нишонлашга вақт бўлгани йўқ. Барча хурсанд, аммо эртага ҳам ўйин бор. Футболчиларнинг фикрида эртанги баҳс ҳам бор. Мухлисларимиз кўз ўнгида ўйнаймиз ва улар биздан ғалаба кутишади. Улар биздан натижа кутишади. Шу сабабли эртанги ўйинга тайёргарлик кўряпмиз. Қатарни мағлуб этиб, қўшалоқ байрам қилиб нишонлаймиз.

"Футбол шуниси билан ҳам қийин. Ваҳоланки, битта ўйинда ғалаба қозондик, аммо босим ҳар доим бўлади. Кейинги ўйинга тайёрланиш керак. Айрим футболчиларимиз эртанги баҳсдан сўнг таътилга йўл олиши мумкин, лекин Суперлигада тўп тепадиган футболчиларимиз ўз жамоаларига қайтиб боришади. Футболнинг қийин жиҳати шу. Ўйиндан ўйингача барчаси зич", – дея қўшимча қилди Кападзе.

- Мураббийлик фаолиятингизда БААга қарши энг прагматик ўйинни ўтказдингиз. Тимур Кападзедан ҳеч қачон бундай ўйин кўрмаганмиз. Қатарга қарши тўқнашувда ҳам босим туфайли шундай ўйин кўрамизми?

- БААга қарши ўйинда нима қилиб бўлса ҳам натижага эришишимиз керак эди. Прагматик ўйинми ёки бошқа нарса, умуман фарқи йўқ. Бизда босим бор эди. Мухлисларимиз БААга етиб боришди ва шунга ўхшаш бошқа факторлар ўз таъсирини ўтказди. Билмадим, прагматик ўйин бўлдими ёки йўқ. Назаримда, ўйинни биз назорат қилдик. Сўнгги дақиқаларни ҳисобга олмаган ҳолда. Қолган барча жабҳаларда ўйин бизнинг қўлимизда эди. Ўйиндан сўнг кўп хурсандчилик бўлди. Эртага ҳам барибир босим бор. Мухлисларимиз ташриф буюради ва хурматли президентимиз ташриф буюради. Эратга ҳам чиройли ўйин намойиш этиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

- Катанецдан кетганидан сўнг тактикани ўзгартириш учун вақт кам эди. Энди сентябрь ойидан бошлаб терма жамоамизда етарлича вақт бўлади. Энди терма жамоамизда Тимур Кападзенинг 4-3-3 схемасини кўрамизми ёки жамоа ҳозирги услубда қолаверадими? Режаларингиз қандай?

- Ҳозирги схема қўлимизда бор. Кейинги ўртоқлик учрашувларида хар хил схемаларда ўйнаб кўрамиз. Янги номларни кашф этишга ҳаракат қиламиз. Қандай вазиятда жамоани қабул қилиб олганимдан хабарингиз бор. Олдимизда энг сўнгги тўртта ўйин бор эди. Яратганга шукр, тўғри иш олиб бордик ва энди Жаҳон чемпионатидамиз.

- Қатар сўнгги йилларда бизга ноқулай рақиб бўлиб қолгандек. Сўнгги Осиё Кубоги ва охирги баҳсда терма жамоамиз анча қийналди. Қатар терма жамоаси Ўзбекистон учун ноқулай рақиб бўлиб қолди деган фикрга қанчалик қўшиласиз?

- Мен футболчи бўлган вақтим вазият аксинча эди. Биз Қатарга қарши яхши натижалар қайд этганмиз. Қатар Осиё Кубогини ютди. Жаоманинг потенциали юқори. Менинг фикримча, бизнинг жамоа Қатардан кучлироқ. Гуруҳ босқичидаги ҳар бир ўйин ўта қийин кечди. Амалдаги Осиё Кубоги ғолиби мусобақа жадвалида биздан пастроқда тургани бунга далил бўла олади. Биз ҳар бир жабҳада Қатардан кучлимиз. Икки учрашувда ҳам биз рақибдан кучмиз эмас эдик, шунчаки айрим вазиятларда Қатарга омад кулиб боқди.

- Элдор Шомуродовга савол. Саралаш босқичини зич тақвимда ўтказдик. ФИФА кунлари ва клублар мусобақаси ўртасидаги фарқ жуда зич эди. Ўзингиз ҳам терма жамоа сафига ўйинга бир ёки икки кун қолганида етиб келар эдингиз. Бироқ июнь ойидаги ФИФА кунлари терма жамоа учун бироз бошқача бўлиб ўтди. Кўп чемпионатлар тугаб бўлгани сабабли МТЖ БААга қарши ўйиндан бир ҳафта олдин йиғила олди ва йиғин ўтказди. БААга қарши ўйиндан олдинги бир ҳафталик тайёргарлик режасини қанчалик фойдали бўлди деб ўйлайсиз?

- "Рома" билан Европа Лигаси ва Кубок баҳсларида иштирок этаётан вақтларимизда ҳар уч-тўрт кунда ўйин бор эди. Мавсум якунида эса "Рома" барча Кубокларни тарк этди ва фақатгина чемпионатидаги иштирокини давом эттирди. Биз бир ҳафта бир ўйнайдиган бўлиб қолдик. Тўғриси, бу мен учун бироз зерикарли. Вақт ўтиши секин ва зерикарли бўлиб қолди. Терма жамоада ҳам шундай ҳолат дея оламан. Терма жамоага келгандан сўнг 3-4 кун ичида ўйин бўлса, жуда яхши. Тез-тез майдонда бўлиб туриш ҳам керак. БААга қарши баҳсга қадар бўлган бир ҳафталик вақт ўтиши бироз қийин бўлди. Ўйин ҳам жуда аҳамиятли эди ва шу сабабли вақт жуда секин ўтди.

- Элдор, эртага голни қандай нишонлашни қизингиздан сўрадингизми?

- Йўқ (кулади). Гол урсам, қандай нишонлашин ўйлаб қўйганман.

- Куни кеча терма жамоа собиқ бош мураббийи Сречко Катанец эртанги учрашувни стадиондан кузатиб бориши эълон қилинди. ЎФА Катанецни таклиф этибди. Бир неча соат аввал эса ижтимоий тармоқларда Сречко Катанец МТЖ истиқомат қилаётган меҳмонхонага боргани акс этган видеолар тарқалди. Меҳмонхонада Катанец билан кўришдингизми? Агар кўришган бўлсангиз, у билан нималар ҳақида гаплашдингиз?

- Катанец билан аввал ҳам кўп кўришар эдик. Алоқаларимиз яхши. Мен ўша вақти Олимпия терма жамоасида, у эса МТЖда эди. Ҳа, меҳмонхонада кўришдик. Бир-биримизни табрикладик (кулади). Катанецнинг ҳиссаси ҳам катта. У уч йилдан ошиқ вақт мобайнида МТЖда фаолият юритди. Президентимиз Катанецни тақдирлаш маросимига қўшганидан хурсанд бўлдим. Раҳбариятимиз меҳнатни эътибор четда қолдирмаслиги мени фахрлантиради. Катанец келгани жуда зўр.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

+5   
09 июн 20:51:11
Камолиддин Каримов
Soccerland777 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Эртанги натижа қандай бўлишидан қатъий назар, Кападзега раҳмат айтиб, Катанец даражасидаги мураббийни сентябргача топиш керак. Ўзбекистон жч 2026 чиққанини ҳисобга олсак, кўпгина мурабийлар сал арзонроқ ойликка рози бўлади.
Тугри Копадзени даражаси пастрок бунт олимпиада курдик жахон даражасидаги тренер керак Узбекистонга.
+4   
09 июн 22:25:20
BOBIRBEK_URINOV⚽️
Катанец бутун авжидаку... уша-уша галаба маглубиятлар...
Катанецга рахмат! Лекин вахимали даражада нимани койиллатди? Кузларингни очиб уйинларни тахлил килларинг! Эрон камчилик булиб ютиб кетишига оз колганди... Катарларни ютиб келардик, ютказадиган булиб колдик! Киргизларни 3 ёки 4 туп фарки билан ютардик! Шулар билан хам юрак ховучлайдиган булдик! Хозир кимдир келиб, Киргиз кучайган дейиши мумкин бу табиий ха улар кучайди, бизлар эса кучсизландикми шунда...
ОМАД УЗБЕК УГЛОНИ КАПАДЗЕ!!!
КАТАНЕЦГА КАТТА РАХМАТ!
+4   
09 июн 20:45:21
DRAKON
Soccerland777 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Эртанги натижа қандай бўлишидан қатъий назар, Кападзега раҳмат айтиб, Катанец даражасидаги мураббийни сентябргача топиш керак. Ўзбекистон жч 2026 чиққанини ҳисобга олсак, кўпгина мурабийлар сал арзонроқ ойликка рози бўлади.
Туғри фекир,футболчими у мурабийми узини узи реклама қилиш учун энг мақули бу ЖЧти, айтганездек ЖЧга таерлаш ва уйнатиш учун ишсиз юрган кучли мурабийлар камро ойликка хам рози булишади деб уйлайман,Коподзега хизмати учун рахмат айтиб эртанги уйиндан кейин хайрлашишлари керак, раз мундиалга чиқдекми муносиб қатанашиш учун кучли мурабий хам топишимиз шарт
+3   
10 июн 01:07:06
El-Uzbek
#Bobur Abduxoliqovgayam mukofat va sovg‘alar berilsin
+3   
09 июн 22:48:45
Азим Исмаилов
Muhammad Yusuf???? фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Uqidim yangi nomlar bulsa yaxwi masmi formade balardi op ketsa wu mawaripovla qancha xarakat qildi osongina xayr divoriw galati bumedimi ??kapadzega nimaga xayr diyiw kere tuwinmiman qatan bilas jaxon chempida uzini kursatib chetka ketsa yaaxwi masmi bizga qate yeban xorijli trener di op kelib buqdiyam rezultadi qime soqani olib ketadi yana uzimizi wu qora kuzga kunimiz qoladi ????
Бир нарсани тугри тушунинг хозирги вактда терма жамоада факат 2 одам уйнаяпти уткир юсупов ва аббос файзуллаев колганлар качон футбол уйнайди факат европадан мутахассис келсагина узгариш будади
Уларга копадзени гапи утмайди Яна кайтараман утмайди
+3   
09 июн 22:34:14
Зинуp
Купчилик ёзибди энди уртоклик уйнларда осиё командалар билан уйнамаслик керак ёки кучсизлар билан дебди.. Хейй онги паслар (шунака ёзганларга тегишли) жчга чикдик энди Аргентина Англия хуллас жчга чиккан булса бизга узи таклиф билан чикади грухга булингандан кейин ёки биз хам дунёда кучли бешликдаги жамоаларга бемалол бепулга таклиф жуната оламиз улар хам йук демайди энди
+3   
09 июн 21:56:59
jamshid rakhmonov
Камолиддин Каримов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тугри Копадзени даражаси пастрок бунт олимпиада курдик жахон даражасидаги тренер керак Узбекистонга.
Темурни даражаси ЖМ эмас, Олимпияни кўрдик. Яхши кучли мураббийни олиб келиш керак. Ҳудди Катанецга ўхшаган мураббий келиб жамоани 1 йил ичида ЖЧ га тайёрлаши керак. Темурни яна Олимпияга қайтариш ёки кучли мураббийга ёрдамчи қилиб тажрибасини ортириш керак. Агар унақа бўлмаса ЖЧ да кучли жамоларни билан ўйинда морожний еб ўтирамиз. УФА раҳбарлари буни сезиши керак. Профессинал тарафдан ёндашиш керак.
+3   
09 июн 21:51:56
Зинуp
Зинуp фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Катагец келибди хозир видеосини курдим Машарипов билан
**Катанец
+3   
09 июн 21:51:45
Мирзохид Мадаминов
Фифа рейтингида кутарилиш ун хам ютиш керак
+3   
09 июн 21:31:40
Husan Shah
ҲАММАНИНГ ФИКРИНИ ҲУРМАТ САҚЛАГАН ҲОЛДА ЎЗ ФИКРИМНИ ҚОЛДИРМОҚЧИМАН.
КАПАДЗЕ ЯХШИ МУРАББИЙ, ЛЕКИН УНИ МУРАББИЙЛИК ҚОБИЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН, ЯНИ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИДА АСТОЙДИЛ ВА НАТИЖАДОРЛИК БЕРИШ КАПАДЗЕДА ЙЎҚ. МАНГА ҚОЛСА, КАТАНЕЦГА ТАКЛИФ БЕРИШ КЕРАК, КАПАДЗЕ ЕРДАМЧИ МУРАББИЙ БЎЛИБ ЎРГАНСИН. ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИДА 10:0 НАТИЖАСИ БН ЮТҚАЗИШ УЧУН БОРМАСИН ТЕРМА ЖАМОА. КАПАДЗЕНИ МАОРАТИНИ ОЛИМПИЯ ТЕРМАМИЗНИНГ ОЛИМПИЯ ЎЙИНЛАРИДА КЎРДИК. ЯХШИ ХОРИЖЛИК МУРАББИЙНИ 1 ЙИЛГА ШАРТНОМА ҚИЛИБ ОЛИБ КЕЛИШ КЕРАК.
+2   
10 июн 07:55:01
Odilbek Abdushukurov
Muhammad Yusuf???? фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Katar chemp bulgan payti xop dimiz mayli lekin mana bu saralawda arab amirliklari 5 talab urdi katarga xato qirgizlar yuti chichqoq katanes yutqizdi agar iwida qolganda eron bilan arablargayam yerdi chunki uzi karea bilan uyinlarda katanesdi iwi tugaganligi kurinb qolib turodi ...
Ho‘p, Qatarni yutgani bilan jahon chempionatiga chiqdimi? Yakuniy natijaga bog‘liq hammasi.
+2   
10 июн 02:44:22
Liberty6668
Формани качон тузукрогига алмаштирасизлар деб савол беринглар федерациядагиларга, даже козоклар айтишди бир чиройи йук деб узбекларни формасида. Энди МТЖни тузукрок формаларга кийдириш вакти хам келди, шу УФА тузукрок спорт компаниялари билан шартнома тузса яхши буларди, нормальный оркасида исми тушурилган форма керак ЖЧ чиканда.
+2   
10 июн 01:02:51
jamshid rakhmonov
Sharobiddin Qosimov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
To'g'ri chetdan kelgani Yaxshi lekin, JCh uchun deb Futzalda nima boldi axvol, Kapadze qolgani maʼqul manimcha.
Футзал билан катта футболни фарқи ер билан осмонку:))) Мундиалда Ж.Америка, Европа, Африк ва Осиёни энг сараланган жамоалари ўйнайди. Футзал бу хобби футбол.
+2   
10 июн 00:48:18
Барса1970
Жахон чемпионатига чиққан жамолар кўпчилиги тренери ўзиданмас нега бизники ўзимиздан бўлиши керак Темур шунчалик кучлими
+2   
09 июн 21:35:34
Husan Shah
ТИМУР, ШАРМАНДА БЎЛМАЙИН ДЕСАНГ ЎФФГА КАТАНЕЦНИ БИРГАЛИКДА МУРАББИЙЛИК ҚИЛИШ ТАКЛИФИ БИЛАН ЧИҚ. АКС ҲОЛДА 1 ЙИЛДАН КЕЙИН ОБРЎИНГНИ ЙЎҚОТИШИНГ МУМКИН.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика