UZ

Сўнгги янгиликлар

02:48Хави: "Ҳакамлар хатолари сабабли турнирдан чиқиб кетдик"  24 02:00ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди  343 01:58ЕЧЛ. Жанговар кечган баҳсда "Боруссия" "Атлетико"ни мусобақадан чиқариб юборди  26 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  5 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  4 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0

"Малага"нинг қулаши: 5 йилда Чемпионлар Лигаси чорак финалидан Сегундагача Янгиликлар

"Малага"нинг қулаши: 5 йилда Чемпионлар Лигаси чорак финалидан Сегундагача

Теглар :  "Малага"
Бу мақолада биз ўтган асрнинг 90-йиллари ёки янги аср бошидаги "Малага" ҳақида гаплашмаймиз.

Сабаби у жамоа Ла Лига охирги поғоналари ва Сегунда етакчи ўринларида айланиб юрарди. 

У "Малага"да машҳур фамилияларни деярли учратмасдик, ўз-ўзидан евроаренада ҳам катта ютуқлари билан мақтана олмасди. 

Клуб янги даврини 2010 йил бошлайди. Ўшанда "Малага" тизимига бор йўғи икки янги инсон келиб қўшилди: Абдулла Ал Тани ва Мануэль Пеллегрини, лекин шунинг ўзи етарли бўлди.

Уларнинг биринчиси — "Малага"ни аввалги эгаси Лоренсо Сансдан сотиб олган қатарлик ишбилармон. Томонлар 36 миллион еврода тўхташди. Иккинчиси — 09/10-йилги мавсумни совринларсиз ўтказган Мадриднинг "Реал" клуби собиқ мураббийи. Лекин Пеллегрини унгача бутун Европага ўзини танитиб қўйганди. Кутилмаганда, мураббий "Вильярреал" билан Чемпионлар Лигаси ярим финалига қадар етиб борди. Шу билан бирга "сариқ сувости кемаси" билан бир неча бор Испания чемпионати кучли учлигига киришга муваффақ бўлди. Умуман олганда, ўша "Малага" учун бундай мураббий тақдирнинг, балки қатарлик ишбилармоннинг совғачи бўлди.

Ўтган мавсумни «анчоуслар» ("Малага" лақаби) чемпионатни 17-ўринда якунлашган ва бир амаллаб қуйи дивизиондан қутилиб қолишганди. Нафақат бош мураббийни алмаштириш, балки таркибда ҳам анча иш қилиш керак эди. Пеллегрини билан клубга "Лас-Пальмас"дан 3,5 млн еврога ҳужумчи Саломон Рондон келди, ижарадан "Сарагоса"даги Элизеу қайтарилди. Қишда "Бавария" марказий ҳимоячиси Мартин Демичелис ва "бразилиялик танк" Жулио Баптиста таклиф қилинди. Янги футболчилар таркибдаги Хесус Гамес, Вилли Кабальеро, Игнасио Камачо, Велингтон ва бошқаларга тезда чиқишиб кета олди. Айнан шу футболчилар "Малага"нинг асосини ташкил этишди.

10/11-йилги мавсумни жамоа 11-ўринда якунлади. Мавсум тугаши биланоқ "анчоуслар" "Nike" билан яхшигина шартнома имзолашди ва UNESCO билан ҳамкорлик келишувига эришдилар. 2011 йил ёзида "Малага"га Иско, Жереми Тулалан, Санти Касорла, Начо Монреаль, Руд ван Нистелрой ва Хоакин Санчес келди. Испан клуби бу йўлда 50 млн евродан кўпроқ маблағ сарфлади ва кейинчалик бу ўз самарасини берди.

Кейинги мавсум клуб тарихидаги энг омадлиларидан бири бўлди. "Малага" Ла Лигада 58 очко тўплади ва 4-ўринни эгаллади ҳамда Чемпионлар Лигаси саралашида иштирок этадиган бўлди. Айнан ўша йили Жозе Моуриньо қўл остидаги "Реал" 100 очко тўплаган бўлса, "Вильярреал" Сегундага равона бўлганди.

Узоқ кутилган мавсум 12/13 йилларга тўғри келди. Аммо мавсум старти омадсиз чиқди ва клуб президенти ҳомийликни тўхтатишга қарор қилди. Бунинг оқибатида баъзи юлдузлар: Касорла, ван Нистелрой ва Рондон жамоани тарк этди. Лекин "Малага" ортиқча муаммоларсиз Грециянинг "Панатинаикос" клубини доғда қолдирди ва гуруҳ босқичига йўлланма олди.

Испанияликлар гуруҳда нисбатан тенг кучли жамоалар билан дуч келишди ("Милан", "Зенит" ва "Андерлехт"). Лекин кўпчилик барибир италияликлар ва таркибида Халк ҳамда Витсели бор питерликларни фаворит ҳисобларди.

Тан олиш лозим, кўпчиликни ҳайрон қолдириб "Малага" дастлабки учта турда максимумал очко тўплай олди: "Зенит" (3:0), "Андерлехт" (3:0), "Милан" (1:0). Лекин шундан кейин ҳам улар гуруҳ босқичини мағлубиятсиз тугатиб, биринчи ўринни эгаллашларини кўпчилик кутмаганди. Пеллегрини шогирдлари буни уддалашди ва 1/8 финалидаги рақибларини кутардилар.

Жамоа Чемпионлар Лигасига шу қадар киришиб кетдики, ички чемпионатда қандай ўйнашни эсидан чиқариб қўйди ва бутун мавсум давомида 6 - 10 ўйинлар оралиғида айланиб қолди. 2012 йил охирида "Малага"нинг 1/8 финалдаги рақиби "Порту" бўлиши аниқ бўлди - вариантлар ичидаги нисбатан қулай рақиб. 

Ўша жамоанинг энг оғир даврларидан бири сал кеийнроқ бўлди: 2013 йил бошида УЕФАнинг молиявий Инстанцияси тўққиз клубдаги узоқ муддат қолиб кетган катта миқдордаги қарздорлик мавжудлиги борасида якуний қарор чиқарди. Ўша рўйхатда "Малага" ҳам бор эди. Жамоага кейинги 4 мавсум давомида ўзи чиқа ол(ади)ган дастлабки евротурнирдан четлатиш жазоси тайинланди. Кейин вазият янада ёмонлашаверди. 

Жамоанинг қарзлари шунчалик кўп эканки, жамоани келаси мавсумдаёқ еврокубоклардан четлатишди. 

Барча кўнгилсизликларга қарамай, "анчоуслар" майдонда ўз сўзларини ўтказишда давом этишарди. Жамоа "Порту" (умумий ҳисоб 2:1) тўсиғидан ўта олди. Биринчи ўйинда минимал ҳисобда мағлуб бўлган испанияликлар, ўз майдонларида Керакли натижа қайд эта олди. Испания чемпионатидаги ишларини ҳам секин-аста ўнглай бошлади. Чемпионлар Лигаси чорак финалида эса "Боруссию Дортмунд"га дуч келди.

Дастлабки тўқнашув "Малага"нинг уй стадиони "Ла Росаледа"да ўтди ва ўйинда ҳисоб очилмади. Германиядаги беллашув эса кўпчиликнинг хотирасида узоқ вақтга сақланиб қолди. Ўйиннинг 82-дақиқасида Элизеу гол урди (1:2), таблодаги ҳисоб меҳмонлар фойдасига ва футболчилар бир неча дақиқа чидаб берса бўлди эди, аммо... Юрген Клопп шогирдлари керакли иккита голни 91 ва 93-дақиқада уришга муваффақ бўлди. Кейинги босқичда "Дортмунд" "Реал Мадрид"нинг додини бергани, Левандовскийнинг голлари кўпчилик мухлисларнинг ёдида бўлса керак. Финалда эса Германиянинг икки вакили тўқнашувида "Бавария"нинг қўли баланд келган.

"Сигнал Идуна Парк"даги ўйиннинг охирги дақиқаларидаги қисқа вақт ўша "Малага"нинг чинакам аксини кўрсатиб берди десак муболаға бўлмайди. Кескин кўтарилиш шу қадар тез шўнғиш билан ёнма-ён келганди.

2013 йил ёзида Иско 30 млн евро эвазига "Реал"га ўтиб кетди, унинг 22-рақами эса клуб раҳбарияти қарори билан бошқа ҳеч кимга берилмайдиган бўлди. 



Кейинчалик Испания футбол федерацияси қарори билан бошқа жамоалар каби, "Малага" ҳам бу рақамни муомалага қайтарди. Мануэль Пеллегрини "Манчестер Сити"га таклиф қилинди. Жамоани шунингдек бир қатор етакчилар тарк этишди: Тулалан, Демичелис ва Хоакин.

Жамоа бошқарувини "Реал Мадрид"нинг яна бир собиқ мураббийи Бернд Шустер ўз қўлига олди. "Малага" ўтган мавсум якунларига кўра (6-ўрин) Европа Лигасида ўйнаши керак эди. Бироқ молиявий фейр-плейга амал қилинмагани туфайли, бундай бўлмади. 

13/14-йилги мавсумни "Малага" 11-ўринда якунлади, Шустер билан келишув бекор қилинди. Сабаби, томонлар қўй қўйган шартномада жамоа ушбу мутахассис қўл остида мавсум якунлари бўйича 10-ўриндан пасга тушмаслиги кераклиги борасида банд бор эди.

Кейинги мавсумга жамоани Хави Грасия тайёрлади. Аввалги жамоа ўзаги Элизеу, Кабальеро ва Хесус Гамес ҳам кетгач, буткул йўқ бўлди. Ўша йил ёзла жамоа кўплаб ёш ва машҳур бўлмаган футболчиларни таклиф қилди. Келганлар ичида биргина Гильермо Очоа ЖЧда танилиб улгурганди. "Малага" ўша мавсумни 9-поғонада якунлади. 

15/16-йилги мавсум аввалида Хуанми ва академиянинг умидли тарбияланувчиси Саму Кастильехо жамоани тарк этишди. Шунга қарамай, Грасия жамоаси мавсумни 8-ўринда якунлай олди. Мавсум охирида Грасия "Рубин" билан келишувга эришгани ҳақида маълум қилинди.

Кейинги мавсум "Малага" қаторасига уч марта бош мураббийини алмаштиради (Хуанде Рамос, Марсело Ромеро ва Мечел) ва яна 11-ўринни банд этади. Эътиборлиси, шу сафарги 11-ўрин жамоа учун Ла Лигадаги ҳозирча энг юқори натижа бўлиб қолмоқда. Ундан кейинги мавсумда клуб Примерада ўз тарихидаги энг ёмон иштирокини қайд этади. Бор йўғи 20 очко ва орадан 10 йил ўтиб, "анчоуслар" Примерадан чиқиб кетди.

18/19-йилги мавсумда клуб дарҳол элитага қайтишига бироз омад етишмади. 3-ўринни эгаллаган жамоа ўтиш баҳсларида икки ўйин натижасига кўра "Депортиво"га имкониятни бой берди (5:2).

Бу мавсум унданда омадсизроқ бўлмоқда. "Малага" Испаниянинг иккинчи даражали турнирида 22-турдан кейин 16-ўринни эгаллаб турибди ва ҳеч бўлмаса ўша лигада қолиш илинжида. Машҳур фамилиялардан яна ҳеч ким қолмаган. Ўзгача завқ билан тилга олинадиган 12/13-йилги мавсум жамоасидан фақатгина бир инсон, қатарлик президент Абдулла Ал Тани қолган.



"Малага" маблағ эвазига парвоз қилди, аммо яна пулни деб денгиз тубиданда пастроққа шўнғиди. 


Нима деб ўйлайсиз, яқин йиллар ичида "Малага"ни ҳеч бўлмаса Ла Лигада кўрамизми?

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика