Максвелл: "Ибрагимович билан бир жамоада ўйнаётганимдан хурсандман"

Tolibjon Qosimov
19 фев 2014, 18:25
"ПСЖ" ҳимоячиси Максвелл "Байер"га қарши йирик ҳисобдаги ғалабадан кейин интервью бериб, Златан Ибрагимович ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтди.
"19 ёшимдан буён Ибрагимовични биламан. У ҳеч қачон эришилган ютуқ билан тўхтаб қолмайди ва доимий равишда ўзи устида ишлаб, ўйинини мукаммаллаштириб боради. Ҳозир ҳам у ўсишдан тўхтамаган.

Ҳар доим курашга тайёр бўлган, ўз вақтида эришган кўп сонли совринларга қарамай янги ғалабаларга чанқоқ бўлган шундай футболчи билан бир жамоада ўйнаётганимдан хурсандман", – дея Максвелл сўзларидан "Le Parisien" иқтибос келтирмоқда.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net