UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  16 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  3 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа боришига ишончим комил. Украинадан ташқари, Англия терма жамоасига мухлислик қиламан" Янгиликлар

Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа боришига ишончим комил. Украинадан ташқари, Англия терма жамоасига мухлислик қиламан"

"Пахтакор" бош мураббийи ва Украина чемпионати тарихидаги энг яхши тўпурар Максим Шацких Украина терма жамоасининг Евродаги имкониятлари ҳақида фикр билдирди.

- Украина терма жамоасининг Европа чемпионатидаги дастлабки рақиби Руминия терма жамоаси . Руминияга қарши кечадиган учрашув ҳақида нималар дея оласиз?

- Руминия терма жамоаси ҳақида кўп маълумотга эга эмасман. Украинага келадиган бўлсак, биз биринчи рақамли жамоа бўлиб ўйнаймиз. Украина терма жамоаси уч очкони қўлга киритишига ишонаман.

- Украина терма жамоасининг гуруҳи ҳақида нималар дея оласиз? Бельгия, Словакия ва Руминия каби терма жамоалар қанчалик кучли?

- Еврода кучсиз терма жамоалар бўлмайди. Гуруҳдаги барча жамоаларнинг имкониятларини 50/50. Украина терма жамоаси ҳозирги таркиби билан гуруҳдан чиқиши керак. Украина терма жамоаси кучсиз эмас. Менинг фикримча Украина гуруҳ босқичини анча ишончли ва хотиржам тарзда якунлайди.

- Украина терма жамоасида Шевченко, Ребров, Тимошук ва Лужнийларнинг авлодидан кейинги иккинчи "олтин" авлод шакилланди деган фикрлар кўп янграмоқда. Ҳозирги таркиб қанчалик кучли?

- Ҳа. Ҳозирги таркиб анча кучли. Жамоавий ўйин бўйича ва индивидуал маҳорат бўйича ҳам жуда кучли терма жамоа. Сергей Ребров жамоаси анча замонавий футбол ўйнамоқда. Украина терма жамоаси узоққа боришига ишончим комил. Биринчи вазифа гуруҳдан чиқиш. Плей-оффда эса ҳар нарса рўй бериши мумкин.

- Украинлар гуруҳдан чиқишига кўпчилик ишонмоқда. плей-оффнинг қайси босқичи бу терма жамоа учун омадли иштирок дея қаралади?

- Гуруҳдан чиқишнинг ўзи катта ютуқ деган бўлардим. Еврода кучсиз жамоалар бўлмайди. Плей-офф босқичида ҳар бир учрашув финалга тенг бўлади. Аниқ бир жавоб бера олмайман. Мусобақа давомида кўрамиз ва билиб оламиз.



- Украина терма жамоасининг асосий таркибдаги кўпгина футболчилар топ-5 чемпионатларда тўп тепишади. Ушбу қитъа биринчилигидан сўнг таркибдаги қайси футболчиларни Европанинг кучли жамоаларида кўришимиз мумкин?

- Таркибдаги ҳар бир футболчи ўзини яхши томонлама намойиш этса, машҳур клублар сафига қўшилиши мумкин. Иқтидорли футболчилар кўп. Европа чемпионатини бутун дунё скаутлари синчковлик билан кузатишади. Ребров жамоасида эса яхши футболчилар талайгина.

- Европа чемпионатида Украинадан ташқари яна қайси жамоага мухлислик қиласиз?

- Ҳар доимгидек Англияга мухлислик қиламан. Англия намойиш этаётган футболга саволлар кўп. Лекин улар анча вақтдан бери ҳеч нима ютишмади. Бундай топ терма жамоа ушбу вазиятни тўғирлаши керак.

- Қайси терма жамоа якунда бош совринни қўлга киритади?

- Ким чемпион бўлишини ҳеч ким билмайди. Евро сюрпризларга бой турнир. Греция ва Дания терма жамоалари қайд этган сенсацион натижалар барчанинг ёдида бўлса керак. Ушбу мусобақада ҳам кутилмаган натижалар бўлиши аниқ.




Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика