UZ

Сўнгги янгиликлар

08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  8 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  0 07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  5 07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  10 02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  5 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  30 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  3 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  3

Максим Шацких: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан" Янгиликлар

Максим Шацких: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"

ОЧЛнинг 1-тури доирасида "Ал Айн"га қарши ўйиндан кейин "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ўз фикрларини билдирди.

- Ҳайрли кеч. Илк навбатда бугун бизни қўллаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. Иккинчидан, ушбу мағлубиятдаги барча айбни ўз бўйнимга оламан. Учинчидан, бу эндигина биринчи тур. Ҳали қўрқинчли ҳеч нима содир бўлмади. Ҳа, ўз майдонимизда мағлуб бўлганимиз аламли. Кўплаб вазиятлар яратдик, бироқ гол ура олмадик. Рақибларда эса биздан кўра камроқ вазият бўлди, бироқ 3та гол уришди. Бу энди индивидуал маҳоратга боғлиқ бўлди. Бугун фақатгина шу жиҳатларда мағлуб бўлдик. Шу боисдан руҳни тушурмаслик керак. Ҳали олдинда ўйинлар кўп, охиригача курашамиз. Футболни тушунадиган одамлар, майдонда нималар бўлганини яхшилаб кўрди. Фақатгина индивидуал маҳорат эвазига мағлуб бўлдик. Бизда ҳам шундай вазиятлар бўлди, улардан фойдалана олмадик. Улардаги голли вазиятлар эса яримта имкониятдан урилди. Учинчи голни эса ўзимиз олиб келиб бердик. Буларнинг барчаси футболда бўлиб туради. Бугун уларнинг куни бўлди. Бизда эса ҳеч нима ўхшамади. Қўрқинчли жойи йўқ. Навбатдаги ўйинларга тайёрланишда давом этамиз, олдинда ОЧЛдаги 5 ўйинимиз бор. 

- Бугун барча одамлар нималар бўлганини кўрди. Саволлар бўлмаса керак.

- Асосийси, одамлар ҳолатни тушуниши керак. Футболда шундай кунлар бўлиб туради. Ҳали ўзимизнинг ҳам, рақибларнинг ҳам вазиятларини тахлил қилиб чиқамиз. Дарвозабонимизнинг шу уч голдан ташқари голдан қутқарган вазиятларини кўрганим ҳам йўқ. Ҳа, оддий зарбалар бўлиши мумкин, бироқ хавфли вазиятлар бўлмади. Ишлашда давом этамиз. Шунчаки, эгилиб турган бошнинг устидан кулиш ярамайди. Агарда футболни оз-моз тушуниб, бугунги ўйинни яхши тахлил қилган инсонлар бўлса, ёмон нарсалар ёзишмайди. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан, бўлиб туради.

Рейтинг: -62   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика