UZ

Сўнгги янгиликлар

01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:53"Наполи" — "Ювентус". Таркиблар маълум  7 23:49"Реал" — "Сельта". Таркиблар маълум  23 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  13 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ажойиб таклиф бермоқда Янгиликлар

"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ажойиб таклиф бермоқда

Саудия Арабистони клуби ярим ҳимоячига юқори маош ва 3 йиллик шартнома тақдим қиляпти.

"Ал-Ҳилол" "Манчестер Юнайтед"нинг 30 ёшли яримҳимоячиси Бруну Фернандешга йилига 65 миллион фунт стерлинг маош билан уч йиллик шартнома таклиф қилди. Бу ҳақда Daily Mail нашрида хабар берилди.

Манба маълумотларига кўра, ҳозирча португалиялик футболчи бу таклифга жавоб бермаган. Саудия клуби ушбу битимни 15 июнда бошланадиган клублар жаҳон чемпионати олдидан якунлашни мақсад қилган.

Таъкидланишича, ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ "Ливерпул"да қолишга қарор қилганидан сўнг, "Ал-Ҳилол" юлдуз ўйинчи изламоқда. Саудия клуби мисрлик футболчи учун мўлжалланган 500 миллион фунт стерлингни бошқа йирик трансферлар учун сарфлашга тайёр.

Жорий мавсумда Фернандеш барча турнирларнинг 52 та ўйинида иштирок этиб, 19 та гол урди ва 18 та гол узатмасини амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt сайти маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил этади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика