Макси Гомес рақибининг юзига тепгани учун четлатилди
07 окт 2022 21:30
Янгиликлар
Макси Гомес рақибининг юзига тепгани учун четлатилди
"Трабзонспор" ҳужумчиси Макси Гомес "Монако" азоси Камаранинг юзидан тепгани учун унга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатилди.
Турк клуби 11-дақиқадаёқ майдонда 10 киши бўлиб қолди. Тўқнашувдан кейин ҳакам ВАРга мурожаат қилди ҳамда Гомесга қизил карточка кўрсатди.
Бу "Трабзонспор"га қимматга тушди — орадан атиги 3 дақиқа ўтгач, "Монако" футболчиси Бен Йеддер ҳисобни очди.
Биринчи бўлимда Бен Йеддер пенальтидан тўп киритиб, дублга эриштирди.
Аксел Дисаси эса 55-дақиқада Филиппе Клемент шогирдларининг ғалабасини таъминлади. "Трабзонспор"дан эса Бакасетас жамоасининг ягона голини 72-дақиқада урди.
Шу тариқа, ўйин 3:1 ҳисобида якунланди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар