

Мезбонлар сафида ҳужумчи Элдор Шомуродов ва ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаев ўйинни тўлиқ майдонда ўтказишди. Шомуродов 38-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
Баҳс эса 4:2 ҳисобида "Трабзонспор" фойдасига ҳал бўлди. "Башакшехир" 79-дақиқада Уссейну Банинг четлатишидан сўнг майдонда ўн киши бўлиб қолди ва шундан сўнг иккита тўп ўтказиб юборди. Истанбулликлар эндиликда бор эътиборини Суперлигага қаратишади.





