Магуайр ва Санчо "Челси"га қарши ўйнамайди

Оқил Абдубарноев
27 апр 2022, 20:43
"Манчестер Юнайтед" футболчилари Ҳарри Магуайр ва Жейдон Санчо "Челси"га қарши ўйнамайди.

Манкунианликлар бош мураббийи Ральф Рангникнинг айтишича, Санчо касаллик, Магуайр эса жароҳат туфайли ўйинни ўтказиб юборади.

"Ҳаррининг тиззасида муаммо бор. У кеча ва бугунги машғулотларда иштирок этмади.

Жейдон касал бўлиб қолди - унда томоқ безларининг яллиғланиши кузатилган, у бугун машғулот ўтказмади, эртага ҳам қатнашмайди", - деди Рангник.

Мураббий, шунингдек, Люк Шоу, Поль Погба, Фред ва Эдинсон Кавани ҳам майдонга қайтишга тайёр эмаслигини тасдиқлади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: The Athletic

Сўнгги янгиликлар

Барча ›