UZ

Сўнгги янгиликлар

12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  0 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  0 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  4 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  19 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  10 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  7 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  4 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3

Мағлубиятга лойиқ бўлмаган Тибо Куртуа... Янгиликлар

Мағлубиятга лойиқ бўлмаган Тибо Куртуа...

Тунда Парижда ПСЖ ҳақли равишда "Реал" устидан ғалаба (1:0) қозонди.

Ўзига хос парадокс — ўйиндан келиб чиқсак, ПСЖ ютиши керак эди, лекин шу билан бирга Куртуа майдонни мағлуб сифатида тарк этишга лойиқ эмасди. 

Агар "Мадрид" сафида мағлубиятга лойиқ бўлмаган биргина футболчи бўлса ҳам, у шубҳасиз Тибо Куртуа бўлади. Ҳа, Милитао, Каземиро ва балки Алаба ҳам яхши ўйин ўтказгандир, аммо Куртуа улардан бироз яхшироқ ўйин ўтказди. Сўнгги сониялардаги Мбаппенинг голи бельгияликнинг хизматларини йўққа чиқара олмайди. Ким билади дейсиз, агар дарвозада Куртуа бўлмаганида ҳисоб бошқачароқ кўриниш олармиди...

Ўйин давомида ҳатто Лео Месси ижросидаги пенальтини ҳам қайтарган Тибо Куртуа ЕЧЛ доирасида дарвозасига аниқ келган охирги 23 зарбанинг 22 тасини қайтаришга муваффақ бўлди. 

Бельгиялик 2007 йилдан буён "Мадрид" сафида ЕЧЛ учрашувида пенальти қайтарган биринчи киперга айланди. 

Куртуа мавсумда учинчи бор (кетма-кет) ўн бир метрлик нуқтадан берилган зарбани бартараф қилмоқда. Аввалроқ Тибо қўлқопларидан чемпионат доирасида "Валенсия", Суперкубок баҳсида "Атлетик" азият чекканди. 

Энди 3 ҳафтадан сўнг жамоалар Мадридда рўбаро келишади ва интригани айнан Куртуа сақлаб қолди десак муболаға бўлмайди. 

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика