UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Бундеслига. Янги мавсум қачон бошланиши маълум бўлди  0 20:04“Локомотив-W” қизларида коронавирус аниқланмади  0 19:52Бутрагеньо: "Ман Сити"ни мағлуб қилиш қийин бўлади"  2 19:31СССР Европа чемпиони бўлганига 60 йил тўлди  5 19:15Ла Лига. "Реал Мадрид" вакили июнь ойининг энг яхши футболчиси бўлди   8 18:43Хендерсон АПЛнинг келаси мавсум бошини ўтказиб юбориши мумкин  2 18:20"Ростов" ва "Рубин" "Лех" ҳужумчисига қизиқмоқда  2 17:56Карикатура: Ибрагимовичнинг "Милан"даги роли  4 17:30"Аталанта" президенти ПСЖ билан ўйин ҳақида: "Бу биз учун ҳудди мактабга боришдек бўлади"  10 17:07Марказлашган чемпионат. Бу қандай бўлади?  58 16:50ФАКТ. "Атлетико" ЧЛ плей-офф босқичида кетма-кет 8 марта немис жамоаларини мағлуб этган  17 16:28Европа Лигаси. Чорак финалга қуръа ташланди  11 16:16Бруну Фернандеш АПЛда ой ўйинчиси деб топилди  5 15:53ЕЧЛ чорак финалида Роналду "Реал"га қарши ўйнайдими?   46 15:32ЕЧЛ-2020. Чорак финалга қуръа ташланди  87

Мадриднинг икки клуби енгилган Ла лиганинг 4-тури таҳлили Янгиликлар

Мадриднинг икки клуби енгилган Ла лиганинг 4-тури таҳлили

ФИФА кунлари якунлагач, ўтказиладиган дастлабки турлар грандлар учун ҳар доим оғир кечади.

Чунки, катта клубларнинг деярли тўлиқ таркиби терма жамоалар хизматига сафарбар этилади. Бу эса бир нечта ноқулайликлар келтириб чиқариши мумкин:

Биринчидан, футболчиларнинг миллий жамоалар таркибига бориб қўшилиши жароҳатлар эпидемиясини келтириб чиқариши мумкин. Иккинчидан, футболчилар терма жамоа йиғинидан руҳан ва жисмонан турли хил кайфиятда қайтишди. Учинчидан, футболчи терма жамоа услубига мослашиши, у ерда буткул бошқа вазифани бажариши мумкин. Мисол учун, дунёнинг энг яхши қанот ҳимоячиларидан бири Давид Алаба Австрия терма жамоаси сафига қўшилгач, ярим ҳимоячига айланиши, ҳатто ҳужумчи ортида ҳам ҳаракатланиши мумкин. Бу каби ҳолатлар футболчиларнинг чалғишига, ноўрин хатолар келиб чиқишига асос бўлиши мумкин.

Ла лигада қисқа муддатлик танаффусдан сўнг ўтказилган 4-тур учрашувлари ҳам кутилган ва кутилмаган воқеликларга бой бўлди. Ҳозир шулардан энг муҳимлари ҳақида суҳбатлашамиз.



«Атлетик Бильбао» «Барселона»ни енгиши мумкин, аммо «Мальорка»ни эмас. Баскониянинг Гаизка Гаритано бошчилигидаги етакчи клуби мусобақанинг жорий мавсумини аъло кайфият билан бошлаганди. Ўшанда амалдаги чемпион дарвозасига «чалқанча» услубда гол урган Ариц Адуриз бу гал Ла лигага қайтган камтарона клуб дарвозасига пенальтидан ҳам гол киритолмади. «Мальорка»га қарши баҳс тенг курашлар остида ўтди. Якунда ҳисоб ҳам ўйинга мос бўлди ва ҳеч кимдан нур чиқмаган баҳс дуранг билан тугади. Агарда бильбаоликлар мазкур учрашувда ғалаба қозонса, мусобақа жадвалида «Севилья» клуби билан биргаликда қўшҳокимятчиликни ўрнатишлари мумкин эди. Аммо, энди улар Мадриднинг Реал клуби билан биргаликда 3-ўринни бўлишиб туришга мажбурлар. «Мальорка» эса ҳисобидаги очколар сонини тўрттага етказиб олгани ҳолда 15-ўринни банд қилиб турибди.

Мадриднинг икки клуби мағлубиятга учради. 4-тур пойтахт клублари учун омадсиз ўтди. Дастлаб, «Леганес» клуби ўз майдонида «Вильярреал»ни қабул қилиб, йирик ҳисобда (0:3) мағлубиятга учради. Бу мавсумни ҳам олдингилари каби анча бўш ўтказаётган «Вильярреал» клуби мавсумдаги илк ғалабасига «Леганес» майдонида эришган бўлса, мезбонлар ҳали очко ҳам тўплай олмаганлар.

Мазкур турда Диеги Симеони бошчилигида «Атлетико Мадрид» клуби футболчилари Сан-Себастьян шаҳридаги «Аноэта» ўйингоҳига ташриф буюришди. Мезбон «Реал Сосьедад» клуби учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув давомида трансфер ҳуқуқи Мадриднинг «Реал» клубига тегишли бўлган Мартин Эдегор ўз фаоллиги билан ажралиб турди, ҳисобни очишни ҳам уддалади ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси, деб эътироф этилди. Норвегиялик футболчи Мадрид клуби асосий таркибидан ўрин эгаллаш учун қаттиқ меҳнат қилмоқда. Мазкур беллашувдаги ҳаракатлари унинг нималарга қодирлигини яна бир карра исботлади. Келаси мавсум Лука Модрич «Қироллик клуби»ни тарк этса, эҳтимолки, Эдегор унинг ўрнини тўлдиради.



38 ёшли Хоакин Санчес гол уришда давом этмоқда. Мазкур турда Андалусиянинг «Реал Бетис» клуби «Хетафе» жамоасини қабул қилди. «Бенито Вильямарин» ўйингоҳидаги баҳсда жанговор дуранг қайд этилди. Беллашувнинг 25-дақиқасида «Бетис» клуби бир киши кам бўлиб қолди. Учрашув якунида эса жамоа тўпурари Лорен Морон ҳам майдондан четлатилди. Шу тариқа мезбонлар учрашувни 11 киши билан бошлаб, 9 киши билан тугатишди. Ўйиндаги ҳисобни меҳмонлар ҳужумчиси Хайме Мата 15-дақиқада очган бўлса, 73-дақиқада Хоакин Санчес мувозанатни тиклади. Эслатиб ўтамиз, мазкур футболчи Испания чемпионатининг фахрий юлдузларидан ҳисобланади. Хоакин ҳозир 38 ёшда бўлиб, Ла лигада бундан 20 йил олдин дебют қилганди.

Янги мураббий бошқарувига ўтган «Валенcия»ни Мессисиз «Барселона» тор-мор келтирди. Мазкур баҳсда Эрнесто Валверде бошчилигидаги «кўк-анор ранглилар» меҳмон «кўршапалаклар»ни 5:2 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги эътиборни тортадиган энг йирик жиҳат – Анссумане Фатининг ажабтовур ўйини. Фати шу куни гол уришдан ташқари, яна бир голга ҳаммуаллифлик ҳам қилди. Тўғри, бир неча бор хатоларга йўл қўйган, ноаниқ зарбалар йўллаган футболчи йирик планда кимнингдир фонида кўзга кўринмаслиги мумкин. Аммо унутмаслик керакки, унинг ёши ҳали ўн олтида. Эҳтимол, Мессининг давомчиси бизнинг кўз ўнгимизда катта футболда атак-чечак қилаётгандир. Буни вақт кўрсатади. 

Ҳозир айтишимиз мумкинки, «Барселона» 4 баҳсда 7 очко тўплаб, мусобақа жадвалининг 5-ўрнида боряпти. Клуб мухлисларини ранжитадиган яна бир ҳолат шуки, каталонияликлар тўрт учрашувда ўз дарвозаларидан 7 бор тўп олиб чиқишди. Бу натижа «Хетафе», «Алавес», «Осасуна», «Леванте» каби клубларникидан ҳам ёмонроқ ҳисобланади. Мудофаа чизиғидаги заифликлар жамоанинг ЕЧЛнинг мураккаб гуруҳидаги аҳволини мураккаблаштириб қўйиши мумкин.


Бизни Зидан-Лопетеги тўқнашуви кутмоқда. Мадриднинг «Реал» клуби Азар дебют қилган баҳсда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда Карим Бензема дубл қайд этди. Аммо, мазкур баҳс Зидан жамоасининг ҳам мудофаа чизиғи ҳавас қиларли даражада эмаслигини исботлади. Бу борада мусобақа жадвалининг якка пешқадами бўлиб турган «Севилья» клуби алоҳида намуна кўрсатмоқда. Хулен Лопетеги жамоаси ҳозиргача бор-йўғИ бир бор гол ўтказиб юборди. Чемпионат пешқадами келгуси турда «Реал»ни қабул қилади. Ушбу учрашув шуниси билан қизиқки, у мусобақа жадвалининг юқори поғоналарига бевосита таъсир кўрсатади.

Ортда қолга 4 турдан кейин, чемпионатнинг энг яхши тўпурар ва ҳаммуаллифлари билан танишинг.



Энг яхши асистентлар: Монтро («Гранада»), Андер Капа («А. Бильбао») 3 тадан.






Фахриддин Рўзиев

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг