Люк Шоу ўрнига 21 ёшли футболчи Англия терма жамоасига чақирилди
10 сен 2018 14:01
Янгиликлар
Люк Шоу ўрнига 21 ёшли футболчи Англия терма жамоасига чақирилди
"Лестер" ҳимоячиси Бен Чилвел жароҳат олган Люк Шоунинг ўрнига Англия терма жамоасига чақирилди.
Шоу Испанияга қарши баҳсда Дани Карвахаль билан тўқнашувдан сўнг мияси чайқалган эди. У эртага Манчестерга қайтади ва тиббий текширувдан ўтади. Бу ҳақда Англия футбол ассоциацияси маълум қилди.
Шунингдек, "Лестер"нинг яна бир ўйинчиси Демарей Грей ҳам миллий терма жамоага чақирилди. Чилвел ҳам, Грей ҳам шу кунга қадар Англия U-21 терма жамоасида тўп тепиб келаётган эди.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар