

Германия ўйин давомида икки марта ортда қолаётиб, ҳисобни тенглаштира олди.
"Биз жанговар рух намойиш этдик - хато қилдик, лекин охиригача курашдик. Жанговар рух жуда юқори эди. Ўйин кўнгли бўшлар учун эмасди.
Венгрия шундай тарзда курашишини билардик.
Шуни айтишим лозимки, асосий мақсадимиз гуруҳдан чиқиш эди", - деди Лёв.
Энди германияликлар чорак финал йўлланмаси учун Англия терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади.



