Лукаку "Ювентус"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
04 янв 2021 13:24
Янгиликлар
Лукаку "Ювентус"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
"Интер" форварди Ромелу Лукаку Италия А Серияси 15-тур доирасидаги "Кротоне" (6:2)га қарши ўйинда жароҳат олди.
Ўтказилган кўрикдан сўнг бельгиялик ҳужумчида ўнг соннинг мушаклари шикастлангани маълум бўлди.
Шу жароҳат сабаб Лукаку ўз жамоасининг яқин 4 ўйинини, жумладан 17 январда бўлиб ўтадиган "Ювентус"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.
27 ёшли тўпурар жорий мавсум А Серия доирасидаги 14та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 3та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар