Лукаку Роналдонинг “Интер”даги натижасини такрорлади

Eldor Akmurzayev
5 июл 2020, 21:15
Айни дақиқаларда, Италия чемпионати 30-туридан ўрин олган “Интер” – “Болонья” баҳси бўлиб ўтмоқда.

Учрашувда ҳисобни 22 дақиқада мезбонлар форварди Ромелу Лукаку очди. Бу бельгияликнинг А Серия жорий мавсумидаги 20-голига айланди.

У дебют йилидаёқ бундай натижага эришган “нерадзуррилар” тарихидаги 4-футболчига айланди. Аввалроқ, Роналдо (1998 йил), Иштван Ньерш (1949) ҳамда Жузеппе Меацца (1930) илк мавсумидаёқ 20 ва ундан ортиқ тўп киритишга муваффақ бўлган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Opta Sports