

"Реал"нинг 38 ёшли хорватиялик ярим ҳимоячиси Лука Модрич қишда аргентиналик юлдуз Лионель Месси тўп тепадиган "Интер Майами" клубига ўтиши мумкин.
Америка клуби хорватиялик футболчини кейинги трансфер ойнасида – қишда трансфер қилишдан манфаатдор. Модричнинг ўзи 2023/24 йилги мавсумни Мадрид клуби таркибида ўтказмоқчи, бироқ у фикрини ўзгартириши мумкин, деб хабар берди "Telecomasia".
Лука Модрич 2012 йилдан бери "Реал"да ўйнаб келмоқда. Ярим ҳимоячи ушбу мавсум Ла Лиганинг 5 та ўйинида иштирок этди.



