UZ

Сўнгги янгиликлар

01:43Миллатлар лигаси. Португалияда ғалаба, Испанияда мағлубият ва бошқа натижалар  0 01:07Холанд Норвегия таркибида 22 ўйинда 21 гол урди  1 00:40Чехияга қарши ўйинда Роналдунинг бурни синди  1 00:30"Манчестер Юнайтед" АПЛ тарихида энг юқори маош тўлаш бўйича "Манчестер Сити"ни ортда қолдирди  0 00:03Зидан отдан йиқилди  5 00:00Olamsport: Мэйвезер очиқ машғулот ўтказди, кортда мухлис ўзига ўт қўйди ва бошқа хабарлар  0 23:46Ван Гал жаҳон чемпионати олдидан терма жамоага волейбол мураббийини қўшиб олди  3 23:29"Манчестер Сити" эгалари Бразилия клубини сотиб олиш учун таклиф юборди  0 23:02Неймар Мбаппе ҳақидаги саволга жавоб беришдан бош тортди  0 22:40Миллатлар лигаси. Португалия, Испания иштирок этадиган учрашувларнинг бошланғич таркиблари маълум бўлди  7 22:27Бобур Зуҳриддинов: "Ўйлаган режаларимиз қисман амалга ошди"  1 22:12Толои билан тўқнашиб кетгач, Кейннинг оғзидан қон оқди  3 21:55"Ливерпуль" Наби Кейта билан шартномани узайтирмоқчи  1 21:25Виктор Кумиков: "Ҳакам ўз имконияти даражасида бошқариб борди"  9 21:05Ўртоқлик учрашуви. Қирғиз Республикаси сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол эвазига Россияга мағлуб бўлди  57

Луисма Эрнандес: "Бир ёқадан бош чиқариб ўйнадик ва ғалаба қозондик" Янгиликлар

Луисма Эрнандес: "Бир ёқадан бош чиқариб ўйнадик ва ғалаба қозондик"

Coca Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Металлург" (1:2) ўйинидан кейин бекободликлар бош мураббийи Луисма Эрнандес фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Бугун энг қийин ўйинлардан бирини ўтказдик. Икки жамоага ҳам ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Шу боис иложи борича ҳужумкор ўйин кўрсатишни режалаштиргандик. Бор имкониятлардан унумли фойдалана олдик, ғалабага муносиб эдик деб ўйлайман.

"Сурхон" сўнгги дақиқаларда юқори прессинг қўллади. Ўша вазиятларда бизга айрим футболчиларимизнинг йўқлиги сезилди. Ўйлашимча, бу рақиб жамоа учун қўл келди. Ўтган ҳафта жуда қийналдик. Чунки кўплаб йўқотишларимиз бор эди. Шунга қарамасдан, бир ёқадан бош чиқариб ўйнадик ва ғалаба қозондик. Футболчилар, мураббийлар, жамоа раҳбарияти ва мухлисларни бу билан табриклайман! "Сурхон" жамоасига кейинги ўйинларда омад! 

- Одатда "Металлург" икки ҳужумчи ва ҳужумчи ортида ҳаракатланадиган футболчи билан ўйнарди. Дамир Темиров ва Беҳруз Шодмонов жароҳат олгани учун бир нафар ҳужумчи ва икки нафар вингер билан ўйнадингиз. Бугун қўллаган янги услубингиз ҳақида нима дея оласиз? Кейинчалик ҳам фойдаланасизми?

- Келажакда бу услубда ўйнаш ёки ўйнамаслик ҳақида ҳали ўйлаб кўрмадик. Лекин вазиятдан келиб чиқиб шу тактика асосида ўйнашга қарор қилдик. Ўйлашимча, бу ўзини оқлади.

- Дамир Темиров олган жароҳат қанчалик жиддий?

- Дамир Темиров жиддий жароҳат олган. У 2 ҳафтадан кейин сафга қайтади. 

- Ўтган учрашувда Бектемир Абдуманнонов дебют қилганди, бугун эса Миркомил Абдураззоқов илк марта майдонга тушди. Ёшлар ишончни оқлашяптими?

- Ёздан бери жамоани ёшартириш ҳақида ўйлаб келаётгандик. Ўйлайманки, режамиз ўз мевасини беряпти. Академияда ёшларни тайёрлаб, жамоа учун керакли футболчиларни етиштириб чиқармоқчимиз.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

   
18 авг 21:56:16
Бахтийор Ашуров
Ҳаққоний ғалаба!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика