Луис Энрике Хорватияга қарши ўйин ҳақида: "Биз вазиятни назорат қилиш учун курашни кўрамиз"

Alisher
28 июн 2021, 08:52
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Хорватияга қарши Евро-2020 1/8 финал доирасидаги ўйинда нималарни кутаётганини айтди.

"Биздек жамоаларга майдон марказий жуда ҳам муҳим. Агар биз ўрта чизиқда олдимизга қўйилган вазиятни бажара олмасак, ўзимизга ўхшамай қоламиз. Аммо, бунда фақат биз эмас, Хорватия ҳақида ҳам сўз бормоқда. Биз вазиятни назорат қилиш учун курашни кўрамиз.

Биз хорватиялик ўйинчиларни яхши биламиз. Асосий гуруҳ футболчилари мен илк бор жамоани қўлга олган пайтимдаги таркиб. Мураббий ҳам ўша-ўша. Биз бир-биримизни жуда яхши биламиз", - дейди Энрике.

Хорватия - Испания ўйини бугун Копенгагенда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: uefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›