Луис Энрике: «Чемпион бўлишга ва Испания кубогини ютишга ҳақлимиз»

Narzulla Saydullayev
30 апр 2017, 11:02
«Барселона» устози Луис Энрике «Эспаньол»га қарши ўйиндан сўнг (3:0) ўз фикрларини билдирди.

«Балки у қадар яхши ўйнай олмагандирмиз, аммо «Эспаньол»ни чарчата олдик. Иккинчи таймда «Эспаньол» хато қила бошлади.

Олдимизда иккита вазифа бор – примеро ва Кубокни ютиш, иккала мусобақада ғолиб бўлишга бор кучимизни берамиз, бунга ҳақлимиз», – дейди Энрике.

«Барселона» 35та турдан сўнг Ла Лигада «Реал» билан бирга биринчи ўринда бормоқда. Мадрид клуби ҳисобида захирада битта ўйин бор.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football-espana.net

Сўнгги янгиликлар

Барча ›