

"Шпорлар" сардори Сингапурда ўтган "Ювентус"га қарши назорат ўйинида ҳам майдонга тушмади.
Хабар берилишича, 32 ёшли футболчи Узоқ Шарқда ўзини ёмон ҳис қилган ва Осиёдаги машғулотларда қатнашмаган.
Льорис машғулотларга 3 кундан сўнг, яъни "Манчестер Юнайтед"га қарши учрашувдан сўнг қайтиши керак. Ўйин 25 июль куни бўлиб ўтади.
"Тоттенхэм"нинг Льорис билан тузган шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган.




