

Форвард "Ливерпуль"га қарши ўйиннинг катта қисмини жароҳати билан ўтказди.
Унинг ҳозирги ҳолатига клуб бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер шундай баҳо берди:
"Ўйин давомида барчасини кўрдим. Маркус жангчи каби ўйнади. Аммо ҳужумчи энди даволаниши керак. Агарда чоршанба куни у майдонга тушса, бундан ажабланаман.
У анча олдин тўпиғини жароҳатлаб олганди. Уни ўзгартиришга эса иложимиз йўқ эди. Ўйинда 10 ярим киши бўлиб ҳаракат қилдик. Маркуснинг матонатига қойил қолдим", - деди Сульшер.



