UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  0 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  9 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  10 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  33 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  13 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  23 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  13

"Локомотив"нинг икки футболчиси "Эвертон"га қарши тўп тепади Янгиликлар

"Локомотив"нинг икки футболчиси "Эвертон"га қарши тўп тепади

Айни пайтда "Локомотив" футбол клубининг икки нафар тарбияланувчиси - дарвозабон Рустам Нартажиев ва ҳимоячи Сергей Прохоров Англиянинг "Флитвуд Таун" футбол клуби сафида машғулотларда иштирок этмоқда.

Футболчиларимизнинг уч ой малака ошириш мақсадида Туманли Альбионга кетгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Тез орада икки ўйинчимиз англияликлар таркибида дебют учрашувларини ўтказишади.

2 ноябрь куни "Флитвуд Таун" "Гудисон Парк" стадионига йўл олади ва "Эвертон" жамоаси ёшларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ўйинда ўзбекистонликлар футболчилар ҳам майдонга тушишади. Шундай қилиб Нартажиев ва Прохоров АПЛ клубларига қарши тўп тепган футболчиларга айланишади. Маълумки, "Локомотив" ва "Флитвуд Таун" ўртасида расмий ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, икки футболчимизнинг Англияда таҳсил олаётгани мана шу ҳамкорликнинг меваларидан бири ҳисобланади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика