

Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, Дмитрий Баринов, Антон Коченков, Тимур Сулаймонов ва Роман Тугаревлар коронавирус инфекциясига чалинишган.
Касаллик белгиларсиз ўтмоқда, ўйинчилар ўзларини яхши ҳис қилишмоқда ва уйда ўзларини изоляция қилишган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ жамоа ҳужумчиси Жефферсон Фарфан ҳам COVID-19'ни юқтириб олгани маълум бўлган эди.



