UZ

Сўнгги янгиликлар

19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  29 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  3 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  1 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0

Андрей Фёдоров — "Локомотив" Москва бош мураббийи вазифасини бажарувчи Янгиликлар

Андрей Фёдоров — "Локомотив" Москва бош мураббийи вазифасини бажарувчи

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

У жамоани РПЛ 13-тури доирасидаги "Торпедо"га қарши ўйинга тайёрлайди.

"Янги бош мураббий билан музокаралар олиб борилмоқда, тайинлов ҳақида кейинроқ элон қиламиз. Навбатдаги чемпионат ўйинида бош мураббий вазифасини Андрей Федоров бажаради", – деди "Локомотив" бош директори Владимир Леонченко. 

Андрей Витальевич 1971 йил 10 апрелда Марғилон шаҳрида туғилган. Профессионал футболчи сифатида ҳимоячи позициясида ўйнаган. Фаолиятини Қўқоннинг "Автомобилист" жамоасида бошлаган. 1992 йилдан 1997 йилгача "Нефтчи" сафида тўп тепган, таркибида тўрт марта Ўзбекистон чемпиони, икки марта мамлакат Кубоги соҳиби бўлган.

1998 ва 1999 йилларда "Алания" ва "Балтика" клублари шарафини ҳимоя қилган. 2000-2008 йилларда Қозоннинг "Рубин" клуби рангларини ҳимоя қилган ва у билан Россия чемпиони бўлган. 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида 64 та ўйин ўтказиб, 1994 йилги Осиё ўйинлари ғолибига айланган. Орадан уч йил ўтиб эса Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган.

2008 йилда ўз фаолиятини якунлаб, "Рубин"нинг селекция бўлимида ишлай бошлаган ва уни 2012 йилга қадар бошқарган, кейин эса клубнинг ёшлар жамоаси бошқарувига ўтган. 2015 йилда "Нефтчи" бош мураббийи бўлган. 2018 йилда эса Тошкентнинг "Локомотив" клубини қабул қилиб, мамлакат чемпионлигини қўлга киритган, Кубокни ютган ва Ўзбекистонда йилнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилган.

2021 йилнинг феврал ойида Андрей Федоров "Локомотив"га катта селекционер сифатида келиб қўшилди ва ўша йилнинг март ойидан бошлаб "Локомотив-Казанка" бош мураббийи бўлди ва у ерда 2022 йилнинг июнигача ишлади", – дейилади расмий хабарда.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика