"Локомотив" Темурхўжа Абдухолиқов билан илиқ хайрлашди

Alisher
18 дек 2021, 16:17
"Локомотив"ни яна бир етакчи футболчи, моҳир ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов тарк этди.

Темурхўжа бу мавсум Суперлига ва Ўзбекистон Кубоги баҳсларида 15та гол уришга муваффақ бўлди. 

У Суперлига баҳсларида 14та гол билан Драган Черандан сўнг тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринни эгаллади. Эндиликда ушбу футболчи фаолиятини бошқа клубда давом эттиради. 

"Локомотив" ПФК Темурхўжа Абдухолиқовга жамоамиз сафида тўп тепиб, "темирйўлчилар" ривожига қўшган ҳиссаси учун ўз миннатдорчилигини билдиради ҳамда унинг кейинги фаолиятига омад тилайди.


Суперлига якунлари. "Локомотив" таркибида ким нечта гол урди?


Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz