UZ

Сўнгги янгиликлар

16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  1 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  10 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  10 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  44 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  5

“Локомотив” спорт директори Равшан Муқимов: “ПФЛ раҳбари бўладиган одам биринчи навбатда мутахассис бўлиши керак” Янгиликлар

“Локомотив” спорт директори Равшан Муқимов: “ПФЛ раҳбари бўладиган одам биринчи навбатда мутахассис бўлиши керак”

ПФЛ раҳбари клублар томонидан сайланиши керакми ёки ЎФА томонидан тайинланиши лозимми?

Бу борада кечаги “Тезкор Студия” лойиҳасида “Локомотив” клубида узоқ йиллардан буён фаолият юритиб келаётган мутахассис, жамоа спорт директори Равшан Муқимов фикрларини билдирди.

“Сайланадими ёки бошқами буни фарқи йўқ. Энг асосийси келаётган одам шу ишни мутахассиси бўлиши керак. Ким келса ҳам шу лигани кўтараман, клубларни кучайтираман, ривожлантираман деган мақсадда келиши лозим. Русчада айтганда авторитетни ўзини ишини яхши биладиган одам керак.

Шахсан ўзимда тўғриси биронта кўрсата оладиган номзодим йўқ. Яхши бир номзод топиб беринг, қани ўша йўқ. Ҳозир мана болалар футболи ҳақида ҳам гапирилди. Биз борини ҳам йўқотиб юбордик. Турли чемпионатлар, мусобақалар, турнирларга олиб бордик. Олдинлари стадионларга 30 мингдан кам одам келмасди. Биз Наманганга ўйнагани борганимизда 60 мингача мухлис келарди. Ҳозирги келаётган 25 минг одам у пайт билан солиштирганда ҳеч нарса эмас.



Ҳозир фақат футболда эмас, мактаб ва бошқа соҳаларда ҳам кадр йўқ. Ҳамма пул топиш билан овора бўлди, ўқишни ўйламади ҳеч ким. Бор стадионлар йўқ бўлиб кетди. Олдинлари ҳар бир ҳудудни ва клубни ўз мактаби бўларди. Ҳар бир жамоани содиқ ўйинчиси бўларди, ҳозиргидек сотқинлар йўқ эди ҳисоб.

Ҳозирда замон зайли билан барча клублар энди ўз академиясини қуришни бошлади. “Бунёдкор” ва “Пахтакор” ўз вақтида футбол мактабига асос солиб қўйди. Аслида барчада инфратузилма шунақа бўлиши керак. ПФЛда ким келишидан қатъий назар маълум бир аниқ тизим ишлаши лозим”,- дейди "Локомотив" спорт директори.


Кечаги "Тезкор студия"ни қуйида томоша қилиш мумкин:  


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика