UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  5 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  18 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  9 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2

"Локомотив" собиқ бош мураббийи Вазген Манасян вафот этди Янгиликлар

"Локомотив" собиқ бош мураббийи Вазген Манасян вафот этди

Тожикистон миллий терма жамоасининг собиқ мураббийи, Тошкентнинг "Локомотив", шунингдек Яйпаннинг "Турон" жамоаларида фаолият олиб борган Вазген Игнатович Манасян вафот этди.

Вазген Манасян 1980-1992 йиллар мобайнида Душанбенинг "Помир" жамоасида тўп тепган. Бу вақт оралиғида клуб сафида 425 та ўйинда майдонга тушиб, 123 та гол урган. 1986 йилда СССР биринчи лигасида 27 та гол урган ва "Комсомолец Таджикистана" газетасининг "Ўқ отаётган бутсалар" совринига эга чиққан.

1992 йилда Тожикистон терма жамоаси таркибида ўйин ўтказган. 

2011, 2013, 2018-2019 йилларда Тошкентнинг "Локомотив" жамоасида мураббий сифатида ишлаган. 2011 йилги мавсумда "Локомотив" билан биринчи лига чемпиони бўлган ва жамоани Олий лигага чиқишида муносиб ҳисса қўшган. 

2013-2015 йилларда Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи ёрдамчиси сифатида ишлаган. 

Маълум вақт Яйпаннинг "Турон" жамоасида ҳам фаолият олиб борган. 

Сайтимиз таҳририяти Вазген Игнатовичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинларига ўз таъзиясини билдиради. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика