Вазген Манасян: "Ҳаким Фузайловга олий лига клубидан таклиф бор"
05 май 2014 10:52
Янгиликлар
Вазген Манасян: "Ҳаким Фузайловга олий лига клубидан таклиф бор"
Бир неча йил давомида Тошкентнинг "Локомотив" клубида фаолият олиб борган Вазген Манасян Ҳаким Фузайлов ишдан кетгач клубни тарк этганди. Куни кеча Манасян Тожикистонда бўлиб қайтди.
Тожикистонлик ҳамкасбларимиз мураббийдан интервью олишди.
- Бу ерга Мухсин Муҳаммадиевнинг таклифи билан келдим. 4 май куни Тожикистон терма жамоаси Афғонистон билан ўйнайди. Дўстим Алиер Ашурмамадов бошқараётган “Парвоз”нинг ўйинини томоша қилдим. Шу билан бирга Тожикистон футболи қандай кетаётганини билиш учун келдим, - дейди Манасян.
- Ҳозир нималар билан бандсиз?
- Тошкентда яшаяпман. Яқингача Ҳаким Фузайлов билан бирга Тошкентнинг “Локомотив” клубида ишлаб келаётгандик, ҳозир кичик таътилдамиз. Ўтган йил “Локомотив” билан иккинчи ўринни олгандик. Бу йил ОЧЛ плей-оффида Тошкентда Қувайт клубига ютқазиб қўйдик. Раҳбарият Ҳаким Фузайловни ишдан бўшатди, мен ҳам ариза ёзиб кетдим.
- Кейинги режаларингиз қандай?
- Бир ҳафта ўз юртимда бўлиб тураман, 5 май куни Тошкентга бораман. У ерда Ўзбекистон олий лигаси клубидан таклиф бор. Агар келиша олсак Ҳаким Қаюмович билан яна бирга ишлаймиз.

Фикрлар