UZ

Сўнгги янгиликлар

00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  1 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  0 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  3 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  2 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  6 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  4 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  15 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  7 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  6 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  13

"Локомотив": Ўқув-таълим семинари давом этмоқда Янгиликлар

"Локомотив": Ўқув-таълим семинари давом этмоқда

10-11 декабрь кунлари Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Осиё Чемпионлар лигаси иштирокчи клублари вакиллари учун ўқув-таълим семинари бўлиб ўтмоқда.

Семинарда Осиё клублари менежерлари, учрашувларга масъул шахслар, маркетинг ва матбуот хизмати раҳбарлари қатнашишмоқда. «Локомотив» клубидан Қобилжон Юнусов (жамоа менеджери), Эркин Саидов (маркетинг), Никита Дон (учрашувлар ўтказиш учун масъул)ва Маъмур Мамадалиев (медиа-матбуот бўлими) иштирок этишмоқда.

Семинар иштирокчиларига бугун ОФКнинг янги талаблари, мусобақа регламентига киритилган ўзгаришлар билан таништирилди. Дастлаб Виндсор Жон сўзга чиқиб тадбирга йиғилган иштирокчиларни табриклади ва семинар кун тартиби билан таништирди. Ундан сўнг ОФКнинг клублар ўртасидаги мусобақалар ўтказиш бўлими бошлиғи Бенжамин Тан Чемпионлар лигасининг регламенти билан тўлиқ таништирди ва клуб вакилларининг барча саволларига батафсил жавоб қайтарди.

Шуни таъкидлаш жоизки, гуруҳ босқичида иштирок этадиган жамоалар ўз “заявка”ларини мусобақа бошланишига бир ой вақт қолганида топширишлари керак. Иштирокчи клублар ОФКга топширадиган рўйҳатидан 18 тадан то 30тагача футболчи ва ва 3 тадан то 15та клубнинг расмий ходимлари (менежер, мураббийлар ва бошқалар) жой эгаллаши лозим.

Биринчи учрашувга бир ҳафта қолганида дастлабки топширилган рўйҳатнинг бештагача футболчисини алмаштириш имкони бор. “Заявка”даги 30та футболчи ичидан учтаси дарвозабон бўлиши шарт.

Махаллий вақт билан соат 15:00да Осиё Кубогига, соат 16:00да эса Осиё Чемпионлар лигасига қуръа ташланади.

Ўқув-таълим семинари давом этмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика