"Локомотив" ҳисобидаги очколар сони 460тага етди

Narzulla Saydullayev
26 сен 2015, 19:02
Кеча бўлиб ўтган "Андижон" - "Локомотив" баҳсида "темирйўлчилар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ушбу ғалаба туфайли "Локомотив" ўзининг навбатдаги уч очкосини қўлга киритди ва олий лигадаги жами очколар сонини 460тага етказиб олди. Бу ўйингача "Локо"нинг умумий очкоси 457тани ташкил қилаётганди.

Маълумот учун шуни айтишимиз мумкин, "Локомотив" шу пайтгача олий лига ўйинларида 133 марта ғалаба қозониб, 61та дуранг қайд этган ва 105 бор мағлуб бўлган.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia