UZ

Сўнгги янгиликлар

12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  3 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  1 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  2 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  15 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  11 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  32 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  9 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  19 07:05U23 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Ироқ 1:2   0 07:00U23 Осиё кубоги. Япония - Корея Республикаси 0:1   0

"Локомотив" футбол мактабига янги мажмуа топширилди Янгиликлар

"Локомотив" футбол мактабига янги мажмуа топширилди

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган собиқ ТАПОиЧ стадиони "Локомотив" ПФК тасарруфига ўтгани ҳамда ушбу майдондан клуб футбол мактаби тарбияланувчилари фойдаланиши ҳақида хабар бергандик.

"Мазкур ўйингоҳ кўп йиллар қаровсиз аҳволда қолиб, "Локомотив" тасарруфига ўтганидан сўнг зудлик билан уч босқичли қурилиш-қайта таъмирлаш ишлари режаси ишлаб чиқилди. Бугун қурилиш-қайта таъмирлаш ишларининг биринчи босқичи ўз якунига етиб, майдон кўркам ҳолатга келтирилди ва болалар учун фойдаланишга топширилди.

Эндиликда ушбу майдон "Локомотив" футбол мактаби учун хизмат қилади ҳамда тарбияланувчиларимиз шу ерда машғулот олиб бориб, бўлажак ўйинларга ҳозирлик кўришади. 

Айтиб ўтганимиздек, стадионда қурилиш ва қайта таъмирлаш уч босқичли тизимда олиб борилмоқда. Биринчи босқич - стандарт ўлчамдаги майдон, мураббийлар учун мажлислар хонаси, ҳакамлар ҳамда футболчилар кийим алмаштириш хоналари барпо этилиб фойдаланишга топширилди.

Қурилишнинг иккинчи босқичида мухлислар учун трибуна қад кўтаради ҳамда яна бир сунъий майдон фойдаланишга топширилади. Учинчи босқичда эса жамоамиз тарбияланаувчилари учун меҳмонхона барпо этилади. 

Ўйламизки, бу майдонда шуғулланадиган ёшлардан келажакда "Локо" юлдузлари етишиб чиқади.

Қуйида "Локомотив" футбол мактабига ўтган майдоннинг олдинги ва ҳозирги кўринишидан суратларни тақдим этамиз:

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика