

"Локомотив" дарвозабони Маъмур Икромов учрашувнинг иккинчи бўлимида Игнатий Нестеров ўрнига захирадан майдонга тушди. Баҳснинг 62-дақиқасида "Олмалиқ" дарвозасига пенальти белгиланди. 11 метрли жарима тўпини айнан Икромов аниқ амалга ошириб гол урди.




