UZ

Сўнгги янгиликлар

17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  0 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  0 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  2 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  4 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  4 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  27 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   4 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  3

“Локомотив”: Асосий таркиб бугун Тошкентдаги йиғинни бошлайди Янгиликлар

“Локомотив”: Асосий таркиб бугун Тошкентдаги йиғинни бошлайди

“Локомотив” бугундан эътиборан Тошкентдаги машғулотларини бошлайди.

Шанба куни кечки пайт Дубайдаги йиғиндан қайтиб келган футболчиларга икки кунлик дам берилганди. Бугун тушда улар бош мураббий Мирко Еличич ихтиёрига етиб келишади ҳамда 1 февралга қадар кунига бир маҳалдан машғулот ўтказишади. 2 февраль куни жамоа аъзолари ҳориждаги иккинчи йиғинни ўтказиш учун Дубай шаҳрига йўл олишади.

Пойтахтимиздаги йиғин давомида битта ўртоқлик учрашуви ўтказиш режалаштирилган. 29 январь куни “Бухоро” клуби ТТМИга қарашли стадионда меҳмон бўлади. Учрашув соат 11:00 да бошланади.

Бугун клуб базасида “Локомотив”нинг барча футболчилари жам бўлади. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан Қатардан қайтиб келган Икром Алибоев ҳам машғулотларга қўшилади. Фақатгина Садриддин Абдуллаевда кичик жароҳат бор. Катта эҳтимол билан у бугундан эътиборан якка ҳолда югуришни бошлайди.

Дубайдаги биринчи йиғинда мураббийлар штаби иккита легионер футболчини синовдан ўтказиб кўргани ҳақида хабар бергандик. Черногориялик Иван Вуковичнинг ҳаракатлари клуб мутахассисларига маъқул келмади ва у Дубайнинг ўзида “Локомотив” билан хайрлашди. Сербиялик Ненад Иняц эса “темирйўлчилар” сафида Тошкентга етиб келган. Ҳужумчининг “Локомотив” сафида қолиш ёки қолмаслиги ҳозирча аниқ эмас. Словакия термасига қарши ўйинда фақатгина битта бўлимда ҳаракат қилгани учун, у ҳақда аниқ хулосага келиш қийин эди. Воқеалар ривожи билан таништириб борамиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика