UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  3 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  2 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  217 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  7 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  2 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  12 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  13 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  22 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  21

"Локомотив" Аҳвазда, ўйиндан олдинги митинг ва матбуот анжумани ҳақида Янгиликлар

"Локомотив" Аҳвазда, ўйиндан олдинги митинг ва матбуот анжумани ҳақида

Хабар бериб ўтганимиздек, "Локомотив" футбол клуби чартер рейс орқали бугун кундузи Тошкентдан Эроннинг Аҳваз шаҳри томон парвоз қилди.
Эртага "темирйўлчилар" Осиё чемпионлар лигасининг 6-туридан ўрин олган баҳсда "Фуладга қарши майдонга тушишади.

Аҳвазга парвоз уч соатдан сал ошиқроқ вақтни олди. Ҳамма соғ-саломат манзилга етиб келди. "Локомотив" делегацияси шаҳардаги энг машҳур меҳмонхона - "Pars Hotel"да жойлашди. Бугун эртанги ўйин олдидан одатдагидек ҳар иккала жамоа менежерлари иштирокида митинг ҳамда ўйинолди матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ҳар иккала тадбир учрашув бўлиб ўтадиган "Гадир Стэдиум"да ташкил қилинди.



Митинг давомида шу нарса аниқ бўлдики, "Локомотив" эртага оқ рангли либосда тўп тепади. Майдон эгалари эса ўзларининг анъанавий қизғиш ранг футболкаларида ўйнашади. Ўйиндан олдин ўтказилган матбуот анжуманида жамоа бош мураббийи Вадим Абрамовга 11-рақамдаги ҳужумчимиз Темурхўжа Абдухолиқов ҳамроҳлик қилди.



Вадим Абрамов "Гарчи иккала жамоа турнир билан хайрлашган бўлса-да, учрашув қизиқ кечишини" айтиб ўтган бўлса, Темурхўжа Абдухолиқов "Тошкентда дуранг ўйнаб қўйганимиз учун бу сафар ғалаба қозонишга ҳаракат қилишимиз"ни билдирди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика