

Айни пайтда "Локомотив" U-21 жамоаси бош мураббийи бўлиб ишлаётган Дилшод Нуралиевнинг тавсиясига кўра 19 ёшли ярим ҳимоячи 2018 йилда Тошкентга кўчиб ўтиб, "Чиғатой" жамоасида фаолиятини бошлаган эди. Кейинчалик "Навбаҳор" ўринбосарлари сафидан чорлов бўлгач, яна Наманганга қайтган футболчи сўнгги пайтларда жамоасининг захира ўйинчилари қаторидан жой олиб келяпти.
Эслатиб ўтамиз, Дилшод Нуралиев "Локомотив" ўринбосарлари бош мураббийига айлангач, таркиб кескин ёшарди.



