"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси жамоа билан узоқ йиллик шартнома имзолади

Mirjalol Normatov
3 сен 2018, 22:56
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жордан Хендерсон жамоа билан узоқ йиллик шартнома имзолади.

Бу ҳақда "Ливерпуль" матбуот хизмати хабар бермоқда. Аммо футболчи жамоа билан имзолаган шартномасининг муддати маълум қилинмаган.

"Узоқ муддатли шартнома имзолаганимдан хурсандман. "Ливерпуль"га келганимга узоқ йиллар бўлмади, бироқ бу ер мен учун қадрли жойга айланди. Ҳаракат қиляпман, ривожланяпман ва бундан роҳатланяпман. Футбол ўйнаш учун дунёда бундан яхши жой йўқ. Бу ерда иложи борича кўпроқ қолишни истайман", - деди Хендерсон.

Хендерсон 2011 йилнинг ёзида жамоага келганди. Шундана буён у "қизиллар" таркибида 283 ўйинда қатнашди ва 24 гол киритди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/lfc

Сўнгги янгиликлар

Барча ›